Маҳаллий

Тошкент вилоятида ўсмирлар гиёҳвандлик воситаларини тарқатишга жалб қилинди. Видео

Тошкент вилоятида ўсмирлар гиёҳвандлик моддаларини тарқатишга жалб қилинди. Видео

Чирчиқ шаҳри ва Қибрай туманида гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланган интернет-дўкон иштирокчилари қўлга олинди. Улар тақиқланган моддаларни «закладка» (яшириб қўйиш) орқали тарқатишган ва бу фаолиятга, жумладан, вояга етмаган қизлар ва талабаларни жалб қилишган. Опреация давомида жами 4,7 килограмм гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди, ИИВ маълумотларига кўра, бу миқдор 245 минг бир марталик дозага етар эди.

Чирчиқда 20 ва 17 ёшли икки қиз қўлга олинди. Улар 41 та синтетик гиёҳвандлик моддалари солинган ўрамни тарқатаётган вақтда ушланди. 17 ёшли қизнинг ижарага олинган хонадонидан сотиш учун сақлаб келинган яна 1,259 килограмм тақиқланган моддалар топилди.

Кейинги суриштирувлар давомида ушбу фаолиятга яна бир 16 ёшли қиз жалб этилгани маълум бўлди. У 38 ёшли аёл билан бирга «закладка» орқали 150 грамм синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатаётганда ушланди.

Аёлнинг уйи тинтув қилинганда ИИВ ходимлари 2,850 килограмм мефедрон, 200 грамм альфа-ПВП ва 200 грамм героин, шунингдек, гиёҳвандлик моддаларини қадоқлашда ишлатилган бўлиши мумкин бўлган зип-пакетлар, изолента ва тарозиларни топдилар.

Яна бир неча киши Қибрай туманида қўлга олинди. Улар харидорлар кейинроқ олиши учун тўртта манзилга 200 та гиёҳвандлик моддаси ўрамини яширишга уринган. Қўлга олинганлар орасида Сирдарё, Фарғона ва Наманган вилоятларидан келган ёшлар, жумладан, талабалар бор. ИИВ маълумотларига кўра, улар Тошкент вилоятига келиб, тақиқланган моддаларни тарқатиш орқали пул топган.

Операция давомида жами 4,7 килограмм гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди — бу миқдор 245 минг бир марталик дозага етар эди.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гиёҳвандлик моддалари сотуви бўйича интернет-дўкон ишида яна кимлар иштирок этганини аниқламоқда ва ушбу схемага алоқадор бошқа шахсларни қидиришни давом эттирмоқда.

Олдинроқ Тошкентнинг Чилонзор туманида ҳайдовчидан 4,5 грамм гашиш топилгани ҳақида хабар берилган эди. Эркак автомобилни текшириш вақтида гиёҳвандлик моддасидан қутулишга уринган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.