Тошкент вилоятида 613 та никотин пакети мусодара қилинди
Божхоначилар Damas автомобилидаги қандолат маҳсулотлари остига яширилган, қиймати 65 млн сўмлик 613 та никотин пакетчаларини аниқлашди.

Тошкент вилоятида 613 та никотин пакети мусодара қилинди
Тошкент вилоятида божхона ходимлари қандолат маҳсулотлари қадоқларига яширилган 613 та никотин пакетини аниқладилар.
Мусодара қилинган маҳсулотларнинг дастлабки қиймати 65 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси хабар беради.
Тезкор тадбир Тошкент туманида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилди.
«Навоий» чегара божхона пости яқинида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар кузатувида бўлган фуқаро бошқарувидаги Damas автомобили тўхтатилди.
Автомашина кўздан кечирилганда, никотин пакетлари турли қандолат маҳсулотлари солинган қадоқларда, ширинликлар остига яширилгани маълум бўлди.
Жами 613 та пакет топилди. Божхона органларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, уларнинг умумий қиймати 65 млн сўмни ташкил этади.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

