Маҳаллий

Тошкент шаҳри ва қатор вилоятларда 11-сентябрда ёмғир ёғиши мумкин

Тошкент шаҳри ва бир қатор вилоятларда 11-сентябр куни ёмғир ёғиши эҳтимоли бор

“Ўзгидромет” 11-сентябрга оид об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра, жума куни айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 33-35 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 31-36 даража бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Сентябр ойи учун прогнозларга кўра, республика ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.