Маҳаллий

Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосар — Пойтахт каналларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи тайинланди

Дониёр Юсупов Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари — Шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлди. Бунгача у Юнусобод ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш ва экология масалалари бўйича ўринбосари эди.

Тошкент шаҳри ҳокимига янги ўринбосар тайинланди — Пойтахт каналларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи лавозими берилди

Дониёр Мукумджанович Юсупов Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари — Шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У ушбу лавозимда Абдулазиз Исроиловнинг ўрнини эгаллади.

Дониёр Юсупов Тошкент автомобил-йўллар институтининг бакалавриат ва магистратура босқичларини автомобил йўллари ва иншоотларини қуриш, шунингдек, автомобил йўллари ва аеродромлар мутахассисликлари бўйича тамомлаган.

У турли йилларда Тошкент шаҳри йўл қурилиш ва таъмирлаш трести, Республика йўл жамғармаси, автомобил йўлларини қуриш ва реконструксия қилиш дирексияси, Тошкент шаҳри минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ҳамда Юнусобод тумани ҳокимлигида масъул лавозимларда ишлаган.

Ушбу тайинловга қадар Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.