Маҳаллий

“Инфратузилма ҳозирча Тошкентнинг ривожланишига етиб ололмаяпти”. Пойтахт ҳокими билан катта интервю

Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов Газетаъга берган катта интервюсида Тошкент инфратузилмаси ҳали ҳам шаҳарнинг тез ўсишига етиб ололмаётганини таъкидлади. У мактаб ва боғчалар қуриш, яшил ҳудудлар ва транспортни ривожлантириш, реновация, шунингдек, ҳокимларни сайлаш ҳақида ҳам гапирди.

Сўнгги йилларда Тошкент бир вақтнинг ўзида аҳолининг тез ўсиши, қурилиш, йўллардаги тирбандликлар ва ижтимоий инфратузилманинг етишмаслиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.

Газета Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов билан расмийлар пойтахт муаммоларини қандай ҳал қилиши ва қайси масалаларни устувор деб билиши ҳақида суҳбатлашди.

Суҳбатда шунингдек, таълим ва соғлиқни сақлаш сифати, ерларни қайтариш, ободонлаштириш ва ҳаво ифлосланиши, реновация, шаҳар билан боғлиқ қарорларда аҳолининг иштироки ва ҳокимларни сайлаш имкониятлари ҳақида ҳам сўз юритилди.

— Давлат ходими, устига устак прокуратура, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорада ишлаган, форма кийган одам сифатида биз ўзимизни аскардек ҳис қиламиз. Қаерда ишлашимиз бўйича топшириқ тушса, ўша ерга бориб меҳнат қиламиз. Балки, прокуратурадан Ўзавтосаноат тизими раҳбари сифатида лавозимга тайёрланишимизга ўша пайт у ердаги иқтисодий ҳолат ёки муҳит ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорадан келган раҳбар кераклини тақозо қилгани учун юз бергандир.

Ўзавтосаноат'да муҳандис бўлмасак ҳам муҳандисликни ўргандик, умуман бундай йирик компания қандай бошқарилишини ўргандик, катта тажрибага эга бўлдик. Ўзавтосаноат'ни зарардан фойдага олиб чиқдик. МДҲ мамлакатлари ичида энг кўп машина ишлаб чиқарадиган давлатга айландик.

Кўплаб соғломлаштириш ишларини олиб бориб, экспортни ҳам география, ҳам пул жиҳатдан кўпайтира олдик. Яъни, хўжалик муносабатлари билан боғлиқ бўлган муаммолар ечимини ўша ерда ўрганганман демоқчиман. Ўзавтосаноат'да ҳам қурилиш, ободонлаштириш масалалари мавжуд, инсонлар ва уларнинг ижтимоий муаммолари бор.

Ўзавтосаноат'да 30 минг ищи ишлаган бўлса, мултипликатив тарафдан қарайдиган бўлсангиз, бир ходимнинг бошқа соҳаларга берадиган таъсири камида етти кишининг таъсири каби бўлади. Демоқчиманки, биз шу бошқарувда тажриба орттирдик. Балки шулар орқали Ўзавтосаноат қарийб беш млрд долларга яқин айланмагача кўтарилгандир.

2018-йил ёзида лавозимга тайинланиб, 2023-йил мартида у ердан кетган бўлсам, 2022-йил якуни билан корхона, адашмасам, беш млрд долларга яқин айланмани амалга оширди. Кўп ишларни қилишга эришдик. Шундан келиб чиқиб кейинчалик ҳурматли президентимиз томонидан бу сафар Тошкент шаҳар ҳокимлиги бўйича таклиф, тавсия берилди. Тошкент шаҳар депутатлари томонидан шу таклиф маъқулланиб тасдиқланди.

Раҳбар бўлсангиз кадр танлаётганда авваламбор у ердаги бугунги кундаги муҳит, вазият, келажакдаги ва ҳозирги муаммолардан келиб чиқиб, шу муаммолар билан ишлай оладиган одамни тайинлашга ҳаракат қиласиз. Шундан келиб чиқиб, ҳурматли президентимиз томонидан менинг номзодим кўриб чиқилган деб ўйлайман. Шу тариқа Тошкент шаҳар ҳокими бўлиб қолганман.

Тўғри, Ўзавтосаноат бошқа, тижорий компания. Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса умуман бошқа соҳадек кўринади. Лекин бундоқ ўйлаб қарасангиз, ҳокимият ҳам ижтимоий муаммолари кўплиги жиҳатидан тижорий компанияга ўхшаб кетади.

Биз шаҳардаги ҳар бир соҳа бўйича бошқарувни қанчалик тўғри йўлга қўя олсак, буджетга тушум ҳам шунчалик ўз ўрнида бўлади. Ёки бошқа йўналишлар орқали шаҳар пул топа олади. У маблағларни нима қилади? Албатта бу ресурсни шаҳар ўз ривожланиши ва муаммоларини ечишга йўналтира олади. Бу, албатта, республика буджетидан ажратиладиган ёки орттирилган маблағларнинг маҳаллий буджетда қолдириладиган қисмидан ташқари.

Мен шаҳарни одам организмига ўхшатаман. Бизда йўлларимиз яхши бўлмаса, бу ижтимоий соҳага, мактаб ёки боғчаларга барибир таъсир қилади. Электр энергияси таъминоти яхши бўлмаса, у фақат уйда ўтирганларгамас, айланиб келиб ўша йўл инфраструктурасига ҳам салбий таъсир қилиши мумкин. Оддий асфалт тўғри ётқизилишигача. Яъни, завод тўхтаб қолади. Айтмоқчи бўлаётганим, мен ҳар бир йўналишни бир бутун организмнинг қисми деб биламан.

Ўзавтосаноат'да шу нарсани ўрганган бўлсам, бугун ҳоким сифатида бу ерда ҳам шу бошқарувни йўлга қўйишга ҳаракат қиляпман. Биз фақат шунақа қилибгина тежамкорликни ўргана оламиз, даромад ҳақида, тўғри инвестиция ҳақида гапира оламиз. Бугунги кундаги муаммоларнинг тизимли ечими фақат шунақа, ўт ўчирувчига ўхшамасдан, тизим яратилса, ҳаммаси конвеер каби ўзи ишлаб кетади.

— Агар мен ақлим, соғлиғим, ёки бу лавозимда ишлай олишимга кўзим етмаса, албатта, ишламайман дердим.

Таклифга йўқ деб жавоб бера олармидингиз дейиладиган бўлса, йўқ деб айта олардим, агар шу ердаги муаммолар билан кураша олишга ақлим, идроким, кучим етмаганда йўқ дердим.

— Биз бошқача қарашимиз керак, нафақат аҳолини сонига, балки бир фуқаро олдин ишлатган инфраструктурасинг ҳам ҳажми, ҳам комфорти, ҳам қуввати, ҳам маблағи жиҳатдан қарашимиз керак бўлади. Дейлик, 2010-йилдаги фуқаро билан бугунги кундаги фуқаро давлатдан кутаётган нарсалар ва у фойдаланаётган ресурсларни солиштирсак, ер билан осмонча фарқ бор.

Ўзавтосаноат'ни мен ўзим учун илм ўчоғи деб қарайман. Масалан, бугунги кунда аҳолимизга тегишли машина сони ортиб боряпти. Ҳар бир машинанинг қиймати ҳам кескин ошиб кетди. Менимча 50 фоизга ошди. Олдин 100 минг-150 минг машина сотилган бўлса, ўша машинанинг нархи 10 минг доллар бўлган. Лекин бугунги кунда асосий ҳажмни оладиган бўлсак одамлар 15 минг долларлик машина олгиси келяпти. Ёки уйида бир нечта телевизор бўлишини, кондиционер олишни истаяпти.

Айтмоқчи бўлганим, бугунги кунда инфратузилма қуввати, албатта, ривожланишни тезлигига тенг эмас. Масалан, бугун-эрта эшитасизлар: иккита катта подстансияни ишга туширамиз. Ёки 2023-йилдан бери ҳисобласак 1500 мегаваттдан ортиқ қувват ишга туширилди. Бу яна кўпайиб боради. Олдин битта подстансия беш йилда бир марта қурилган. Яъни, аҳоли ўсиб бораверган, лекин инфратузилма секинроқ ўсса ҳам етарли бўлган.

Биз бугунги кунда аҳоли сони билан бирга унинг тўлов қобилиятини ҳам инобатга олиб инфратузилма қувватини ҳисоблаяпмиз. Бу нима дегани? Ҳар йили камида 200 мегаватт энергия қувватини яратиб боришимиз керак. 200 мегаватт дегани, бу камида иккита янги подстансия дегани.

Йўл инфратузилмасига келсак, бугун Тошкент шаҳрида нафақат Тошкент шаҳар аҳолисининг машиналари, ташқаридан кириб келаётган машиналар сони ҳам кескин ўсиб боряпти. 2023-йил пойтахтга бир кунда 250 минггача машина кирган бўлса, ҳозир 500 минггача киряпти. Бу нима дегани? Бу, албатта, ривожланиш борлигидан далолат.

Эски технологиялар билан бизнинг йўлларимиз ўзи 450−500 минг қувватга эга эди. Ҳозир янги технологияларни жорий қиляпмиз, шу йўл билан ҳам қувватни оширяпмиз. Комплекс иш қиляпмиз. Лекин, менимча, барибир йўл инфратузилмасини узайтиришимиз, кўпайтиришимиз керак, ҳар қандай ечимлар устида ишлашимиз керак.

— Биз бу муаммонинг аниқ ечимини ишлаб чиққанмиз. Республика буджетидан имкониятдан келиб чиқиб ҳар бир вилоятда нечтадандир мактаб, боғча қурилиши учун қанчадир пул ажратилади. Тошкент шаҳри учун ҳам.

Биз ҳокимларимиз билан бу манбадан ташқари ҳам режа ишлаб чиққанмиз. Бугунги кунда икки плюс коеффициентида ишлаётган мактабларимиз атрофида ёки ҳудудида жой бўлса, бир коеффициент, 1,2 коеффициентга туширадиган мактаб қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқдик.

Сиз 75 та мактаб деяпсиз, бу 500, 600 ёки 1 000 ўринлик мактаб бўлиши мумкин. Лекин биз ишлаб чиққан лойиҳа нарх жиҳатидан, сифат жиҳатдан ҳам анча самарали. Бугун ҳар бир туманни ўз бизнес режаси, маблағи бор. Олдин Тошкент шаҳар буджетига йиғилган пул муайян қайсидир туманга қайсидир лойиҳани амалга ошириш учун берилиб юбориларди.

Ҳозир ундай бошқарувдан кечганмиз. Бугунги кунда қайси туман қанча пул топса, ўша маблағ ўша туманга сарфланади. Бектемир топдими, Бектемирга, Шайхонтоҳур топдими, Шайхонтоҳурга кетади. Яъни, ҳокимлар ўртасида рақобат пайдо бўлади. Мен шаҳар ҳокими сифатида у маблағи менда қолсин ёки бу туманга берай деб умуман аралашмайман. Маблағ умумий қозонга тушади, улар эса буни кўриб туради. Кейин мен йўл қураман, мен боғча қураман деб, лойиҳасини тайёрлайди.

Бу ерда фарқ нимада? Олдин ҳар чоракда маҳаллий буджетда орттирилган маблағ қанча бўлса, шуни сарфларди. Ҳозир аксинча, туман ҳисобидан топилган маблағнинг ҳаммаси ўша туманга кетади. Ва у маблағ топганимни сарфлайман қабилида эмас, режа асосида ишлатилади. Туманлар мен шунча қувватли тўртта мактаб, тўртта боғча қуришим керак дейди.

Биз бу ишни бошлашдан олдин ҳар битта туман учун биттадан танлаб олдик. Худо хоҳласа, кейинги йил иккитадан бўлади. Бу дегани, биз ҳозир 75 та мактаб керак деяётган бўлишимиз мумкин, лекин унинг қуввати 75 мингга бормайди. Лекин 50 та мактаб қуриб ҳам 75 минглик қувват яратишимиз мумкин. Бизда ҳозир аниқ лойиҳа, унинг жойи, техник-иқтисодий асоси (ТИА) бор. 15 500 болага мўлжалланган мактаб лойиҳаси тайёр турибди, пули ҳам шундоқ турибди. Ҳозир ҳар бир туманнинг ўз пули бор. Шунингдек, 6 минг ўринга эга бўлган 13 та боғча бўйича ҳам лойиҳалар мавжуд.

— Лойиҳаси, жойи, ҳамма нарса аниқ. Ҳозир бу бўйича тендер ҳужжатларини тайёрлаяпмиз, бундай ишларни қилишда босиб ўтиш лозим бўлган жараёнлар бор. Чунки буджет маблағлари ишлатилиши учун муайян жараёнлардан ўтиши керак, ҳужжатлар расмийлаштирилиши лозим. Ҳозир шу ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни кетмоқда. Туманларга чиққанимизда мактаб ва боғчалар лойиҳаларини кўрсатяпмиз. Худо хоҳласа, мен мактаб, боғчаларни қуришда муаммо кўрмаяпман.

Биз ауцорс асосида таклиф беряпмиз, яъни бу мактабларнинг хўжалик муаммоларини, ремонтини ҳам, бошқасини ҳам худди бошқарув сервис компаниясига ўхшаб хизматини кўрсатишини ҳам ауцорс компания ўзи қилсин.

Кейингиси, таълим сифатли бўлишига таъсир қиладиган энг катта нарса — болаларимизни тўғри овқатлантиришимиз. Бу йўналишда ҳам биз ауцорс вариантини таклиф қиляпмиз.

Москвада бу бўйича жуда зўр тажриба мавжуд. Овқатлари ҳақиқатан сифатли, зўр. Шу тизимни албатта жорий қилишимиз керак. Бу сизга, мен буни ҳам ҳаммасини ауцорсга беришимиз керак. Шунингдек, Эстония ва Финляндия мутахассисларини чақириб, шу қурган 12 та мактабнинг таълим бўйича бошқарувини хорижий мутахассисларга бермоқчи эдик. Бу нима дегани? 2030, 2035, 2040-йилда бизга қандай мутахассис керак? Фарзандларимизни шундай мутахассис даражасига етказиш учун бугун мактабларда қандай таълим беришимиз керак?

Биз шу нуқтаи назардан ёндашаяпмиз. Эстонияни нега таклиф қилдингиз десангиз, бу мамлакат халқ таълимини баҳоловчи ПИСА кўрсаткичлари бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллайди

. Уларда ҳам вақтида совет иттифоқи тизимидаги таълим тизими бўлган. Ялпи ички маҳсулоти ҳам ўта юқори эмас. Лекин таълими ўта сифатли.

Демоқчиманки, маош нуқтаи назаридан, ўзгартириш нуқтаи назаридан бугун Ўзбекистон бемалол буни молиялаштира олади, шу таълим тизимини жорий қила олади. Чунки таълим тизимларимиз ўхшаш. Ойлигини ҳам бера оламиз. Шу нуқтаи назардан биз шу таклифни беряпмиз.

— Ниятим ҳамма мактабимизни, давлат мактабларини шунақа қилиш. Биздаги давлат мактаблари хусусий энг зўр мактаб билан баҳслаша олиш керак. Бўлмасам, бизда ўша мактабни битиргандан кейин ишсиз бўлиб қолган болага давлат кўпроқ пул тўлайди. Биз барибир уларга пул ишлатамиз. Менимча, таълимга эътибор бериб, маблағни бу ёққа ишлацак, анча арзонга тушади.

Бу мен ўйлаб топган нарса эмас. Бу мутахассисларнинг илғор илмий ишлар асосидаги фикри. 18 ёшгача давлат ўзининг ҳар бир фарзандига тиккан 1 долларини, агар у 18 ёшгача илмли ва соғлом бўлиб етишса, 18 доллар қилиб қайтариб олади дейишади. Ёки ўша пулни ишлатмаса, 18 ёшгача фуқаро касал, ишсиз ё илмсиз, ҳаётда ўз ўрнини топмаган бўлса, ҳар бир тикмаган 1 доллар учун давлат эртага 18 доллар ишлатади дейишади.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, дастлаб ўн иккита мактабда шуни жорий қилмоқчимиз. Албатта, бу бир-икки йилда ўзининг яхши натижасини беради. Тажриба сифатида қилсак, шуни кейинчалик қадамма-қадам бошқа қурган мактабларимизда ҳам жорий қилиш мумкин. Бу тизим ишлаб кетгандан кейин ҳар йили қурилаётган мактаблар билан бирга унга мавжуд эски мактабларимизни ҳам реконструксия, ремонт қилиб ёки қўшимча жиҳозлаб ўтказиш мумкин.

— У таклифда ертўла эмас, ярим ертўла (соколный этаж, бир қисми ер остида, бир қисми ер устида жойлашган қават) дейлик. У ёрга қуёш тушади. Биз бу мактаб лойиҳасини ишлаб чиққанда барча СЕС ва шаҳарсозлик нормаларини, бугунги кундаги талабларни инобатга олганмиз.

Сиз битта нарсани тушунишингиз керак, бизда бугунги кунда мактабларда қўшимча бино қурилса, қўшимча бўлгани учун у ерга ошхона ёки спорт майдончаси қурилмайди. Аксинча боридан кўпроқ фойдаланади.

Бу лойиҳани амалга оширишда шундай ғоя ҳам мавжуд-ки, қўшимча бино қурилдими, унинг ўзида инфратузилмаси ҳам мавжуд бўлсин.

Сиз айтаётган ўша ярим ертўладаги спорт майдончалари кўп спорт турларига мослаштирилган бўлиб, жуда замонавий қилиб лойиҳалаштирилган. Бундай жойда СЕС нормалари бўйича бола бир соатдан ортиқ вақтини ўтказиши мумкин. Яъни, гап бу қаватга болаларни олиб тушиб ўқитиш орқали мактаб самарадорлигини ошириш ҳақида кетмаяпти.

У ерда кўп конструксиявий ўзгаришларни қилганмиз. У ерда илм олиш масаласига шу даражагача эътибор берганмизки, деворлар қандай рангда бўлиши керак, парта қандай бўлиши керак, хона ёруғлиги қандай бўлиши керак, дарс ўтаётганда ёки танаффус вақтида қандай жойда вақт ўтказиш қизиқроқлигигача ўйлаганмиз.

Кутубхоналарни бурчак хонадан ўртадаги очиқ худудда коворкинг зоналарига ўхшаб лойиҳалаштирганмиз. Сабаби, болаларимизга у мактабда нафақат дарсларда, коридорларда ҳам илм олиб юриш имконияти яратилиши керак. Лойиҳа шунақа бўлганки, у ерда ҳам таълим селексияси бўлади, ҳам спорт селексияси. У ерда, адашмасам, 15 турдаги спорт турлари билан шуғулланиш мумкин бўлади.

Бизда спорт мактаби лойиҳаси ҳам бор. Олимпия қўмитаси, Спорт вазирлиги билан келишувларимиз бор.

— Биз ҳозир шунақа режа қилганмиз-ки, битта ҳудудда мактаб қурсак ўша ерда беш йил муаммо бўлмайди. Ҳозир ўн иккита туманнинг ўн икки нуқтасида қурилса етарли, коеффициентни ушлаб бериб туради. Биз коеффициенти юқори бўлган жойлар бўйича прогноз қилганмиз, яъни аҳолиси сони, ҳар йили биринчи синфга чиқадиган болалардан тортиб мактаб битирувчилари пропорсиясигача олиб, ўшанга қараб ортиғи билан қувват яратганмиз.

Ҳоким сифатида ўзимни ҳисоб-китобим бўйича, аҳолимиз сонидан келиб чиқиб, Тошкент шаҳрида бугунги кунда йўл инфратузилмасига 300 миллион доллар сарфлашимиз керак дейман. Инфратузилманинг кўп қисми эскиргани сабабли бу ўша қувват ва ривожланиш темпига етиб олиш керак бўлади.

Коммунал инфратузилмага эса 400 млн доллар сарфлашимиз керак. Ижтимоий соҳани ривожлантириш учун эса 300 миллион доллар керак. Мактаб, боғча, соғлиқни сақлаш йўналишига. Буни ичига янги қувватларни яратиш билан бирга, у ердаги мутахассисларнинг касбий маҳоратини ошириш, уларнинг ойлиги билан боғлиқ бўлган масалалар ҳам киради.

Инвестицион муҳитни сақлаб туришимиз учун эса 1 миллиард доллар сарфлашимиз керак. Бу 1−2 миллиард долларни шаҳарга ишлатадиган бўлсак, у камида 3 миллиард доллар бўлиб қайтади камида. Бу аниқ. Мана, масалан, реновация лойиҳаларини амалга ошириш шу йўналишнинг бир қисми. Туризм кўчаларини кўпайтириш, турли фестиваллар ўтказиш кабилар ҳам бор.

Буларнинг ҳаммаси инвестицион лойиҳалар, ҳаммаси шаҳарнинг қийматини оширади. Ўзингиз эшитгандирсиз, БСГ компанияси рейтинги бўйича Тошкент шаҳри 2025-йил дунёда шиддат билан ривожланаётган шаҳарлар ичида учинчи ўринни эгаллаган

.

Шенжен биринчи ўрин бўлса, иккинчи ўринда Доха, учинчи ўринда эса биз. У ерда кўрсаткичлар пул нуқтаи назаридан эмас, шаҳарнинг ривожланиш тезлиги нуқтаи назаридан олинган.

Тезлик ҳақида битта рақам айтаман. 2022-йил Тошкент шаҳри Ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 149 триллион бўлган. 2025-йил якуни билан бу рақам 370 триллионга яқинлашган.

Демоқчи бўлганим, уч йилнинг ичида икки ярим баравар ўсиш бор. Ваҳоланки, бугун ҳурматли президентимиз яратган шароитлар, имкониятлар ҳали тўлиқ тизимли ишга тушириб юборилгани ҳам йўқ, биз 20, узоғи 30 фоиз ресурсимизни ишлатяпмиз. Тошкент шаҳри ўзи 2 млрд доллар пул топиб, 1 миллиард долларни юқорида таъкидлаганимиздек инфратузилмага, шаҳар муаммоларига бемалол сарфлай оладиган даражага етиши керак.

Албатта, бу рақамлар балки жуда катта кўринар, лекин шартли Сеул ёки Кореянинг уч миллион аҳолига эга бирор шаҳрини олиб қарасак, уларда бу нарсаларга 2 миллиард тикилмайди, 20 млрд пул тикилади.

Айтмоқчиманки, биз бу икки миллиардни ҳам топа оламиз. Энг асосийси бу икки миллиардни топиш механизми, имконият борлигини биламиз. Биз ҳокимлар, умуман барча мутасаддилар икки миллиард доллар нима учун топишимиз кераклигини ва уни нима учун сарфлашимиз кераклигини биламиз, бу энг асосий нарса.

Бу ҳақда Стив Жобс ҳам айтган. Муайян мақсадга эришмоқчи бўлсанг, биринчи бўлиб атрофингдаги жамоангни шунга ишонтира олишинг керак. Бизда бугун нафақат Тошкент шаҳар ҳокимлиги, барча шаҳар мутасаддилари биз икки миллиард доллар топишимиз шартлигини билади.

Ҳар хил баҳо бўлиши мумкин, 2 миллиардми? Мактаб, боғча, спорт мактаби учун йил бошида 100 миллион доллар олиб қўйганмиз. У маблағ бор. Биз юқорида айтганимдек, ҳали барча имкониятларимизни ишга туширмадик, реновация лойиҳаларини ҳам ҳали эндигина бошлаяпмиз.

Худо хоҳласа, кейинги йил режаларимиз ўйлаганимиздек амалга ошса, кейинги йил Тошкент шаҳри 1 миллиард доллар топа олади. Шу ўринда мактаб муаммоларини деганда масалага кенгроқ қарашимиз ҳам керак. Болаларимиз кўчада қолиб кетаётгани йўқ, барибир ўқишяпти. Шароитни яхшилаш ҳақида гапирадиган бўлсак, уч йилда анча яхшилаймиз.

Чунки биз бу йил ўзимизга 15 минг ўринли мактабни режа қилиб, пулини ажратиб қўйган бўлсак, кейинги йил 15 минг билан қолдирмаймиз. Кейинги йиллар учун яна 15 минг, 20 минг қилиб режа қилинган. Биз бу пул билан наригисининг пулини аралаштирмаймиз. Бу йил мана бу қурилишни бошлаб олдик, кейинги йилдаги билан қўшса, бу рақам 15 мингдан кам бўлмайди, 20 минг ё 25 минг бўлиши мумкин.

— Жуда зўр савол бердингиз. Менга шаҳар ҳокими сифатида орзуинг нима деб савол берсангиз, мен боғча, мактаб, таълимни яхшилаш дейман. Ва шу мактабни битиргунча болаларимиз соғлом, жисмонан бақувват бўлиши керак дейман. Менинг орзуим шу.

Шунга пул тикишимиз керак дейман, шунга биз эътибор беришимиз керак. Мана шу нарсани қилсак, қолган ҳаммаси ўзи-ўзидан жой-жойига тушиб кетади деб ўйлайман. Бу шахсий фикрим.

— 90 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Ҳозир биз 100 фоиз қилишимиз керак ўзи. Энг идеалда 100 фоиз. Ҳурматли президентимиз ҳам қамровни 100 фоиз қилиш топшириғини берганлар. Лекин бугун Тошкент шаҳри инфратузилмаси шаҳарнинг шиддат билан ривожланишига улгуряптими дейилса, мен йўқ, ҳали улгурмаяпти деб жавоб бераман. Қолоқлик бор. Биз ҳозир нафақат бу қолоқликни тўхтатишимиз керак, балки ўсиш темпига етиб олишимиз ҳам керак. Бунинг учун барча имкониятлар бор.

Энг асосийси бугун бу муаммо билан шуғулланишимиз кераклигини биламиз. Бунга қаердан пул олишимиз кераклигини ҳам биламиз, манбаси аниқ ва уни топяпмиз. Қанақа мактаб, боғча қуришимиз ва қаерда қилишимиз кераклигини ҳам биламиз.

Туман ҳокимларидан ҳам мактаб, боғча қуриш ниятинг борми деб ўзингиз сўраб кўринг. Барча туман ҳокимлари ғайрат билан турибди. Ҳозир ҳокимларимиз мана бу жойда дом қурай, ё бошқа қилай эмас, инфратузилма яратай дейди. Ҳокимлар орасида мактаб, боғча очиш билан деб фахрланиш бошланди, бу яхши тенденсия бошланди дегани. Худо хоҳласа, ҳамма ғояларимиз ишга тушиб кеца, уч йил ичида тақчилликни ёпиб оламиз, мактабда ҳам, боғчада ҳам.

— Саволингизни бошқачароқ шакллантирсак ҳам бўлади. Ўзингиз юқорида яхши мисол келтирдингиз. Бизда бугунги кунда кўп хусусий боғчалар бор, улар тақчилликнинг қанчадир қисмини қоплайди, ҳам бизнес, хусусий сектор ривожланяпти. Мактабда ҳам худди шунақа, хусусий мактабларнинг сони ортиб боряпти. Клиникалар ҳам ҳам ҳозир худди шунақа. Жуда кўп хусусий секторда клиникалари пайдо бўляпти. Бу ҳам рақобатнинг бир белгиси.

Лекин қувват эмас, бугунги кунда мавжуд бўлган шифохоналаримизда шароит қандай, уларнинг инфратузилмаси қандай дейдиган бўлсангиз ва уларнинг менежменти қандай десангиз, бу масалада саволлар кўп. Бугунги кунда ҳурматли президентимизнинг қилган ислоҳотлари туфайли ҳар бир поликлиника, шифохонага давлат томонидан жуда ҳам зўр, илғор тиббиёт ускуналари ўрнатилган. Ўрнатилиб ҳам борилмоқда. Лекин улардан қай даражада фойдаланишяпти?

Масалан, хусусий клиникага борсангиз навбат узун, одамлар пул тўлаб, кечгача кутяпти, улар уч сменагача ишлаяпти. Қиладиган ишларимиз кўп. Мана бу жойда буни қилишимиз керак, мана бу жойда буни қилишимиз керак, деб айта олмайман.

— Тўғриси айтаман, мен Тошкент шаҳар ҳокими бўлиб келганимда, битта адолацизликни кўрганман. Лекин кимнидир айбламоқчи эмасман. Балки бу табиий равишда шундай шаклланиб қолгандир, шундай деб қабул қилайлик. Кимнидир айбламоқчи ёки бу кимнидир хатоси демоқчи эмасман. Ҳар бир ривожланаётган давлат бу босқичдан ўтади, дейлик. Қасддан қилинган хатолик демайлик.

Қандай ноҳақлик ёки адолацизлик кўрганман? Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳридаги инфратузилма бошқарувчиси. Эгаси ким десангиз, мактаб деймизми, боғча деймизми ёки бошқа инфратузилма бўладими, уларнинг эгаси ундан бугун фойдаланаётган одамлар.

У жойга янги кимдир келиб бино қурдими, унинг бу инфратузилмага эгалик ҳуқуқи йўқ. У янги яратиши керак. Мана шу жойда табиий равишда адолацизлик пайдо бўлиб қолган деб ўйлайман.

Инфратузилма ўнталик трубага мосланган қувватга эга бўлса, яна худди шу ўнталик трубада сув кетадиган қувватга эга завод деймизми, уй-жой деймизми, мавжуд инфратузилмага пул тўламасдан уланяпти. Янги қўшилаётган обьект мавжуд қувват етган тақдирда ҳам нега инфратузилма учун тўлов тўламаётганини мен тушунмаганман.

Умуман Тошкент шаҳар бошқарувида бизнес режа йўқлигига ҳайрон бўлганман. Чунки бизнес режа нимани ўргатади? Бу қанча пул ишлатишинг керак деган нарсани ўргатади. Қанча ишлатиш кераклигини билсангиз, кейин шунча пул топишим керак деб ҳаракат қиласиз-да.

Бу ерда ҳам худди шунақа, 2022-йил адашмасам 15 минг хонадон қурилган. Ўша 15 минг уй-жой қурилган бўлса, унга мос даражада инфратузилма шу қурувчилар томонидан яратилмаган, деб биламан. Мактаб, боғчалар, подстансиялар, канализация. Улар қурмаган-ку, давлатнинг мавжуд қувватига уланиб келган. Шу ерда мен адолацизлик кўрганман.

Яъни, мен буни уйингизда жўмрагингиздан сув оқиб турган бўлса, қўшнингиз ҳовлингизга кириб улаб олгани билан тенг деб биламан-да. Шундан келиб чиқиб туриб хорижий тажрибани ўргандим. Россия тажрибаси, Европа тажрибаси, ҳаммаси ҳар қанақа номланади. Биз буни инфратузилма тўлови деб, лойиҳа ишлаб чиқдик. Шундан кейин одамлар, қурувчилар ўн марта ўйлайдиган бўлди. Чунки ўлчовни кубатурага боғлаганмиз. Қанча баланд бўлса, қанча катта бўлса, шунга яраша пул тўлаши керак. Олдин ҳеч нарсага пул тўламаган ва улай олган, шунинг учун шунча кўп қургиси келарди.

Сиз ҳозир коммунал инфратузилма ҳақида гап айтяпсиз. Лекин улар ижтимоий инфратузилмагача, мактаб, боғчагача қурмаган. Бунинг учун қанча маблағ талаб этилади? Менинг ҳисоб-китобимга кўра, битта болага 18 ёшигача давлат ҳар хил инфратузилмани яратиш нуқтаи назаридан ўртача 10 минг доллар сарфлаши керак.

Лекин қайси ҳисобдан? Тижорий лойиҳа қилгандан кейин тижорий лойиҳа тўлаб қўйиши керак-да. У тўлаётган солиқ билан инфратузилмага бераётган юкламасини қоплай бўлмайди. Бу пул жуда кам, етмайди. Мен солиқ тўлаяпман-ку, ўша пулдан мактаб, боғчани қурсин, инфратузилма қилсин, дейиш мутлақо нотўғри.

Ҳар бир компанияда ишлаб чиқариш харажатлари бор: амортизацион, молиявий харажатлар бор, ҳаммасининг балансини олиб юрғизиш керак. Шунда тўғри бўлади.

Шундан келиб чиқиб туриб, мана шу енгилликни қилдик. Ҳозир ҳар битта қурувчи инфраструктура тўловини тўлайди, биз шунга яраша қувватини кўтариб берамиз. Энди ижтимоий инфратузилмага келадиган бўлсак, бу ерда бизнинг ҳозир қилаётган лойиҳаларимизда инфратузилмани бизнес қуриб беради, лекин биз ерини текинга берамиз. Уни сотиб олмайди. Кейин давлатга топширади.

Олдин бундай қилиш имконияти бўлмаган. Чунки нуқтали қурилишлар бўлган. Олдин бир гектарни олганда бинони қуриб қўйган, бир гектарга боғча қуришни фойдаси кўтармайди, буни ҳам биз тушунамиз. Шунинг учун биз ҳозир қилаётган лойиҳаларимизда ҳудудни комплекс ривожлантириш деймиз. Лойиҳани амалга оширишда бутун инфратузилмани ҳисоб-китобга қилиб, қурилиш рухсатномаси билан савдога қўйиш механизмини йўлга қўйяпмиз.

Ҳозир бизнес вакили сотиб олиб, у жойда эртасидан ишни бошлайди. Жуда эртасидан дейиш нотўғридир балки, тўловини қилади, кейин биз жойларни белгилаймиз, у ерни қабул қилиб олади, қабул қилгандан кейин ишни бошлаб кета олади. Шунақа тизим яратилди.

Бу ҳам ҳурматли президентимиз томонидан жорий қилинган бир енгиллик. Реновация қонуни чиқарилди, қабул қилинди, энди кучга киради. Бу сиз айтаётган муаммоларнинг тизимли ечими дегани. Ҳозир бизда ғоя шунақа-ки, шаҳарнинг буджетига қаердан пул келса, ўша ерга сарфланадиган тизим қилганмиз, деярли.

Яъни, йўлдан топилган пул йўлга сарфланади. Мана Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЕМ)ни яратдик. Бугунги кунда Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўл инфратузилмасидан пул топишни бошлади. Олдин фақат харажат қиларди.

— Нафақат пуллик парковка, масалан, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималардан ажратмалар буджетга тушади, парковкадан тушади, вендинг аппаратлари қўйяпмиз, бекатлар қиляпмиз, ундан қанчадир пул тушади. Бизнес шунақа нарсаки, унда тийинлаб йиғиш керак. Мен доим ҳокимларга ҳам, жамоага ҳам пул топаётганда тийин-тийинлаб йиғиш керак дейман.

Тизим бўлиб, шаффофлик бўлгандан кейин лойиҳанинг вақти қисқаради, пул айланади, пул музлаши тўхтайди. Ишлаб чиқариш вақти қисқаргани ҳисобига унга сарфлаётган пул камаяди.

— Боя айтганимдек, муайян ривожланиш жараёнида, ўша вақт учун тўғри қарорлар деб бўлгандир балки. Бугун мен зўр, тўғри деб қабул қилган қарорим балки беш йилдан кейин актуаллигини йўқотиб, нотўғри бўлиб туюлар. Мен бунақа ҳолатда ҳеч кимни айблашни хоҳламайман, бундан йироқман. Лекин битта тушунмайдиган ҳолатим, бир нарсани қиламан деб ерни олиб, бошқа нарса қилса, у нотўғри дейман.

Энди сиз айтаётган ҳолатга келадиган бўлсак, ҳужжациз бериб юборилган ерлар ёки ўша берилган ерлардан инвестицион мажбуриятдан ташқарига чиқиб кетиб фойдаланилган ҳолатларни ноқонуний деймиз. Ҳозир 8800 та шундай ҳолат аниқланган, ревизия давом этмоқда.

Ҳозиргача биз жамоа билан бирга 800 гектар ерни давлат ихтиёрига қайтардик. Бу фақат мактаб эмас, умумий ноқонуний ёки мажбуриятини бажармаган қурилишлар. Ҳокимликка келганимда зудлик билан ҳурматли президентимизга Тошкент Инвест компаниясини ташкил қилиш таклифини берганман. Чунки бу биз замонавий менежментни жорий қилишимиз учун керак эди. Ерларни қайтариш эса 2024-йилдан бошланган. Булар ҳар хил тоифадаги ерлар, сиз айтганингиздек мактаб ҳудудида турли ДХШ лойиҳа қилиб ёки умуман, мактаб ҳудудини қисқартириб, ҳокимият бериб юборганлари бор. Тушуняпсизми?

— Парк ҳудудлари ҳам бор, тўғри айтяпсиз. Мана автотураргоҳ деб олиб туриб, бошқа турли қурилиш лойиҳаларини амалга ошириб юборганлар бор. Бозор ҳудудларида бунақа ҳолатлар бор. Масалан, Чорсу бозорининг қанча ноқонуний ёки турли бошқача ҳужжатлар билан эгаллаб олинган ер майдонларини бозорга бўшатиб, қайтардик. Лекин ўша ерда савдо қилаётган одамларга жой ҳам қилиб бердик. Давлатга, буджетга пул тушяпти. Бу иш бизда тизимли йўлга қўйилган ва буни давом эттириб кетамиз.

Тошкент шаҳрида мактаб, боғча ҳудудини ДХШ лойиҳаларига беришга эса мен мутлақо қарши сиёсат юргизяпман.

Мактаб, боғча ҳудудида фақат давлат мактаб, боғчалари қурилиши тарафдориман.

— Хусусий ҳам бўлиши керак эмас. Чунки бугун давлат ўзи қуриб ола олади, мен ҳокимларимиз қуриб ола олади деб аниқ айта олмайман. Уларнинг пули бўлмаганда балки ДХШ лойиҳа қилиш зўр, тўғри ечим бўларди. ДХШ лойиҳаларини мен бошқа нарсаларга бераман. Мана бекатларни бизнес учун ауксионга чиқаряпмиз.

Бизнес менга пул тўлаб, у жойни супуриб, тозалаб, қараб тура оладиган бўлса ва у мулк барибир охир-оқибат давлатники бўлиб қоладиган бўлса, нега мен ундан фойдаланишим керак эмас? Тушуняпсизми, дўкон қуриб қўймаса, халал бермаса, инфратузилма яраца. Лекин таълим бошқа нарса. Шунинг учун бугун соғлиқни сақлаш обьектларини, таълим, мактаб, боғча, институтлар ичидаги ҳудудда ДХШ лойиҳаларига рухсат бериладими десангиз, мен йўқ дейман.

Олий таълимда битта ДХШ лойиҳаси яхши юрди: ётоқхоналарни қуриш, у бошқа нарса. ДХШ лойиҳаси доирасидаги агар ОТМнинг ўз ётоқхонаси ётмаётган бўлса, ҳудуд бериб юбориляпти, унда хусусий сектор ўша ОТМ билан келишиб, ётоқхона қуряпти. Лекин у ёққа бориб туриб, кимдир хусусий университет қураман деса, мен қарши чиқаман.

— Мен лекин олий таълим муассасаси ўзининг ётоқхонасини ауксионга қўйиб сотган ҳолатни эшитмаганман.

— Улар самарасиз ёки норационал ишлатаётган бинолар бўлиши мумкин.

— Ҳозир сизга айтганим ўша 800 гектар, 8800 дан ортиқ ҳолат бор, яна қўшилиб боряпти. Чунки биз маҳаллалар ичига энди тўлиқ кириб боряпмиз, бундай ҳолатлар яна чиқиб келаверади. Энди қаранг, битта ҳолат бор. Биз одамларнинг норозилик кайфиятини ҳам ошириб юбормайлик деймиз.

Қурилган обьектларни фиксация қиляпмиз, лекин ҳозирча бориб бузиб ташламаяпмиз. Бу йил, Худо хоҳласа, йил охиригача Обод маҳалла дастури доирасида оғир ёки қизил тоифадаги 125 та маҳалла ремонт қилиниб, топширилади. Мустақиллик байрамига 79 та маҳаллани топширамиз. Қанчадирини топшириб ҳам бўлдик. Йил охиригача буни 125 тага етказмоқчимиз.

Уларда таъмирлаш ишлари кетяпти. Шу доирада ижтимоий норозилик кайфияти кучайиб кетмасин деб шундай қиламиз. Мана куни кеча оммавий ахборот воситаларида Чорсу бозорининг олдидаги маҳалла ичида бир аёл савдо дўконини қуриб, ноқонуний, ҳеч қанақа ҳужжациз савдо хизматлари кўрсатаётгани чиқди. У ҳам ноқонуний. Бузсангиз, оммавий ахборот воситаларида чиқиб, норозилигини билдиради. Мен оиламни боқяпман, солиқ тўлаяпман дейди. Ўша ерда яшовчи аҳоли ҳам чиқяпти, биз бу ердан нарса сотиб олардик, шунга тегманглар дейдиган ҳолат бўлади.

Обод маҳалла дастури доирасида биз ўн беш дақиқада кўп масаласини еча оладиган имконият яратиб кетяпмиз. Бу лойиҳанинг ичида кичкина бозорчага ўхшаган ҳудуд ҳам қолдириб кетяпмиз. У давлатники бўлади. Ўша ерда бизнес вакиллари ижарада ўтириб, савдосини амалга ошираверади.

Яъни, ҳужжатлаштириб, расмийлаштириб беряпмиз. Лекин маҳаллани ичидан, боллар майдончаси ёки умумий фойдаланиш учун инфратузилма яратиладиган ҳудуддан олиб чиқяпмиз. Лекин шу маҳалланинг атрофидан ҳужжатли жой қилиб ҳам бериб кетяпмиз. Биз инсоннинг ищи ўрнини ҳам сақлаб қолишга максимал ҳаракат қиляпмиз. Шу билан бирга ўша ердаги аҳоли ҳам шу ердан бемалол бозор қилиши учун имконият ҳам бериб кетяпмиз.

Фақат битта эмас, турли хизмат кўрсатиш нуқталарини очиш керак. Кимдир телефон тузатади, кимдир оёқ кийим тузатади. Уларга ҳам агар инфратузилма СЕС ва бошқа талабларга жавоб берса, кўп қаватли уйларимиз тагидаги ер тўлаларда шароит қилиб бериб кетяпмиз. Бузиб, олиб ташлаб, лекин мана бу ерда ишлагин деяпмиз. Ёки ўша хизмат кўрсатиш жойини ҳужжатлаштириб, умумий фойдаланув қисмидан олиб чиқиб кетяпмиз.

Шунинг учун ноқонуний қурилмаларни бузаётганда маҳалла ичига кириб кескин бузиб ташламаймиз. Чунки унинг ўрнига қандайдир таклиф беришимиз керак. Бузиб кетганимиздан кейин чиқиндисини олиб чиқиб кетармиз, лекин эртага у жойга инфратузилма, болалар майдончаси қурилмаса, мантиқ йўқ-да.

Бизлардаги мана бу 8800 та аниқланган қурилишлар биринчи, иккинчи линиялар, йўл бўйига тушган. Уларнинг ҳам кўпини бартараф қиляпмиз. У ерга ҳам инфратузилма, қаердадир яшил ҳудуд қилиб кетяпмиз, қаердадир пиёдалар йўлакчаси қилиб кетяпмиз.

— Бугунги кунда Тошкент шаҳри ҳудудни комплекс ривожлантириш лойиҳаси доирасида ишлашни бошлади. Қурилиш нормаларига кўра, умумий ҳудуднинг 30 фоизида қурилиш қилиш мумкин. Қолган қисмида инфратузилма ва яшиллик бўлиши керак. Энди бугун Тошкент шаҳар аҳолиси сонидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, шартли Олмаота даражасига етишимиз учун камида 1000 гектар боғ қилишимиз керак.

Режамиз бўйича 2035−2040-йилга бориб Тошкент шаҳар ҳудудида 3000 гектар яшил ҳудуд бўлиши лозим. Ҳозир сизда ерни қаердан оласан деган табиий савол туғилади. Биздаги 60−70 фоиз ҳудуд бир қаватли ёки реновацияга тушган ҳудудлар, дейлик. Давлат ривожлангани сари барибир инфратузилма ўзгариши керак, шаҳар тепага ўсиши керак.

Энди шуни реновация қилсак, 30 фоизи ҳудудида қурилиш қилишимиз мумкин. 8−9 минг гектар ҳақида гап кетяпти. Яъни, бизда бу ёқда яна 15 минг гектаримиз бор. Шундан 10 минг гектари барибир яшиллик ҳудуди, боғ каби нарсалар бўлади. Қолгани инфратузилма бўлади.

Ҳозир минг гектарга ҳудудимиз бор, режа қилиб қўйган аниқ жойларимиз бор. Унда инфратузилма қилишни бошлаймиз. Бу ҳам катта маблағ талаб этади. Шунинг учун ҳисоб-китобларни, ҳаммасини қандай амалга ошириш режасини аниқ қилиб олганмиз. Яъни, ҳозир Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ўзининг 120 миллион тупдан иборат бута питомниги барпо этиляпти. Аҳамият берган бўлсангиз биз гулдан кескин чекиняпмиз. Фонтандан ёки яшил ўтлардан кескин чекиняпмиз, максимал бута экиб, томчилаб суғоришга ўтяпмиз.

Бугунги кунда Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўсиши бизга мослашган дарахтлар турини ажратиб олган ва у неча ёш бўлиши кераклигини ҳам аниқлаштирган. Питомникни яратишда саккиз ёшдан кичик бўлган дарахтларни режа қилганмиз. Ҳозир конвеер тизимига тушиш учун биринчи уч йилликда ўзимизга питомник қилмоқчимиз. Яъни муайян миқдорда етти, олти, беш ёшли кўчатларни питомникда етиштирамиз.

Йилига битта туманда катта-кичиклигига қараб ўртача 10 мингта шундай кўчат экиш керак деган режани қилганмиз. Яъни бу шаҳарда ҳар йили 120 мингта кўчат экилиши керак дегани. Булар қандай қилиб ўзини оқлайди дейишингиз мумкин. Бугун лойиҳамизда 120 млн туп бута етиштирсак, нима учун биз унинг 40 миллионини ёки тенг ярмини сотмаслигимиз керак? 60 миллион, 50 миллион туп бута экиш Тошкент шаҳрида ҳаммаёқни ям-яшил қилиб юборади. Ҳозир массив равишда бута экяпмиз, лекин уларнинг миқдори жуда оз.

Ҳозирги ҳисоб-китоблар 100 гектарга 120 млн бута жойлаштира олишимизни кўрсатмоқда. Биз буталарни нафақат экмоқчимиз, балки сотмоқчимиз ҳам. Бу ҳам худди бизнесдек ишлайди ва яшилликни оширишда буджетга юкламани шундай қилиб қисқартирамиз. Нима учун шу пайтгача ҳокимият буни қилмаган ёки қила олмаган?

Биринчидан, ери бўлмаган. Ҳурматли президентимиз томонларидан 100 гектардан ортиқ ҳудуд ўрмон хўжалиги барпо этиш учун бизга ажратиб берилди. Биз ҳозир 300 гектар ҳудудни ўрмон хўжалигига бириктириб, Бектемир, Янгиҳаёт ҳудудида ўрмон барпо этяпмиз. Унинг ҳудудида юқорида айтганимдек 100 гектарга буталар экамиз.

Қизиғи шундаки, ҳозир шу ўрмон хўжалиги бошқаруви учун бизнес каби ТИА қилинган. Бугунги кунда ободонлаштириш ходимлари ойлигини тумандан олади, лекин ўзининг кўчатини у ердаги мутахассисларнинг профессионал ўқитиши орқали, уларнинг назоратида буталарни етиштиради.

Энди ҳокимият билан ўрмон хўжалигини ўртасида тижорий муносабат пайдо бўляпти. Эртага ҳоким ундан менинг кўчатим қани деб сўрайди. Мен ходимимни бердим-ку.

Бизда суғориш тизими йўқ бўлган жойда экиб кетилган кўчатлар қуригани ёки нотўғри экиб кетилганлиги билан боғлиқ муаммолар бор. Ғоя шундаки, шу етиштирганларнинг ўзи эртага ҳудудида шуларни эксин деяпмиз. Нимага? Чунки, ўзи етиштирса боласига қарагандак қараб, экади.

— Албатта бор. Бугунги кунда ободонлаштириш ходими яхши ишлаяптими, ёмон ишлаяптими? Мана айтяпсиз, ўша жой қаровсиз қолиб кетган, демак яхши ёки ёмон ишлаяпти деган масала бор. Бугунги кунда йилдан-йилга ҳар бир йўналишга янги-янги талаблар келиб чиқяпти. Мана ҳозир биз ЙҲТЕМ ва ободонлаштириш билан биргаликда замонавий техникаларни харид қилиш бўйича дастур ишлаб чиқяпмиз.

Бугун қўл меҳнатидан максимал кетишимиз керак. Шунинг ҳисобига самарали бошқарувни жорий қилишимиз керак. Яъни, биз сиз айтаётган ўша паркларни тоза сақлашни ҳоким ё кимдир хоҳламаяпти эмас, улгурмаяпти деб қарашимиз керак. Ростдан улгурмайди.

Шу нуқтаи назардан ободонлаштириш тизимини тўлиқ трансформация қилиш режамиз бор. Ҳозир бунинг устида ишлаяпмиз, озгина вақт керак. Муайян ҳудудларни муайян одам ёки бригадаларга бириктириб, ўша ҳудудни тоза, сифатли сақлаши учун бригадасидаги одам сони ва техникаси етарлими, йўқми деган нуқтаи назардан лойиҳа тайёрлаяпмиз. Шундан кейин сиз айтаётган натижага эришамиз.

— Тўппа-тўғри айтяпсиз. Мана администрация раҳбари топшириқларига кўра, Тошкент шаҳрида 800 гектар ҳудудда яшил ҳудудларни бир-бири билан боғлаяпмиз

.

Бунинг учун энг илғор лойиҳавий институтларни таклиф қилганмиз. Гап нафақат уларни ўзаро боғлаш балки инфратузилмани аҳоли учун қизиқарли ва қулай яратиш ҳақида кетмоқда. Бизда бу бўйича тажриба йўқ. Бизда ўриндиқ қўйиш керак, лекин уни ҳам ўз ўрнига тўғри қўяйлик деган ғоя бор.

Лойиҳани амалга ошириш учун Европанинг илғор лойиҳавий институтларини жалб қилганмиз. Музокаралар олиб бордик. Таклифимиз жуда ҳам қизиқарли бўлди. Бу лойиҳани яқин ойларда пойтахт аҳолисига тақдим этамиз. У ерда 3−4 та институт бор. Масалан, Буро Ҳапполд ва маҳаллий САД архитектура студияси (аввалроқ Газета мазкур студия архитекторлари билан интервюни эълон қилганди

) ва бошқа хорижий институтлар. Консорсиум қилганмиз. Йўл инфратузилмасини яратиш учун микромобиллик бўйича ўз мутахассиси бор. Пиёдалар йўлаги бўйича алоҳида, светофор бўйича алоҳида.

Жалб қилган компанияларимиздан консорсиум қилганимизнинг асосий сабаби, қайси биридир ритейл, бошқаси ивентлар билан, яна бири йўл инфратузилмаси билан, қайсидири яшиллаштириш билан, бошқаси суғориш тизими қандай бўлиши билан шуғулланади ва ҳоказо. Шунақа консорсиум қиляпмиз-ки, эртага мукаммал лойиҳа бўлиши керак, чунки бу келажакда ҳаммага мақтанадиган ҳудуд ҳисобланади. Хориждан келганларга ҳам, ҳамма учун намунавий ҳудуд бўлади.

— Хабарингиз бор, олдин бизнинг иссиқлик стансияларимизда мазут ишлатилган. Ҳозир эса мазут ишлатиш бутунлай тўхтатилган, ишлата олмаймиз ҳам. Экология қўмитаси қаттиқ назорат қилиб турибди. Шунингдек, шаҳар ҳавосини кўпроқ иссиқхоналардан келаётган тутунлар ҳисобига ёмонлашган. Энди эса ҳурматли президентимиз томонидан шароитлар яратиб бериляпти.

Ким имконияти бўлса, истагига қараб Сурхондарёга чиқиб кетиши мумкин. Бу ерда қоламан деса филтр ўрнатиши ва ёқиш мумкин бўлган нарсаларни ишлатиши лозим. Бунинг учун ҳар қандай молиявий воситалар ҳам қилиб берилган. Ёки иссиқхонани кўп иситиш шарт бўлмаган турдаги экинлар етиштиришга мослаштириш ишлари олиб боряпти.

Бизда ўтган йили об-ҳавомизни асосий ифлослантирганлар иссиқхоналар бўлди. Тошкент шаҳрининг ўзидагина жуда кўпи билан гаплашилди, улар ё тоифасини ўзгартирди, ёки бошқа бизнес билан шуғулланиш таклифини қабул қилиб, ёпилди.

— Ундай эмас, бу ерда комплекс ёндашув бор. Жамоат транспортида ёки пиёда юришга қулайлик яратилса, одамлар ўзи машинадан аста-секин пиёда юришга ёки жамоат транспортига ўтиб кетади.

Пулли йўл деганда шаҳарга кирмаслик ҳақида гап кетяпти. Бу ташқи ҳалқа йўли. Мана, Японияда бўлгансиз, Хитойда бўлгансиз, Кореяда бўлгансиз. Улар шаҳар атрофида пулли иккинчи қават йўлини қилган, бу шаҳар ичидан ўтиб нариги ҳудудга бораман деганлар ичкаридан юриб ўтирмаслиги учун қилинади. Бу ғоя муайян нуқтага тезда етиб олиш учун. Бу аксинча, Тошкент шаҳри ичига машина кирмаслигига, шаҳар ичида машинадан фойдаланмасликка шароит яратиш.

Йўл ўтказгич ҳақида ҳам гапирдингиз. У нима учун керак? У машиналар учун эмас. Йўл ўтказгич қилишимиздан асосий ғоя, аксинча, тўсиқсиз муҳит ташкил этиш, яъни ўша йўл ўтказгичлар орқали пиёдаларимиз йўллардан ўтиш имкониятига эга бўлиши.

— Бизда йўл ўтказгич йўл устидан ўтадиган лойиҳаларимиз кўп бўлмайди. Аксинча, кўпроқ йўлнинг тагидан ўтиб кетадиган лойиҳаларни режа қилганмиз. Масалан, ҳалқа йўли ҳақида гаплашсак. Ҳалқа йўлининг ғояси ўзи унда машиналар тўхтовсиз ҳаракатланишида. Мана, бизда кичик ва катта ҳалқа йўлимиз бор.

У ерда қанча светофорлар ўрнатилган. Бу шаҳарнинг ичида юрсанг ҳам, у ердан юрсанг ҳам шароит бир хил дегани-да. Биз одамларга шаҳар ичидан машинада юрма дейишимиз керак. Шаҳарнинг нариги бурчагига етмоқчи бўлсанг, қисқа йўлдан юргандан кўра ҳалқа йўлга чиқиб айланиб борсанг тезроқ етиб оласан, дейишимиз лозим.

Бунга ниманинг ҳисобига эришилади? Ҳалқа йўлидаги тўхталишларни қисқартириш ҳисобига унинг жозибадорлиги ошади. Ундаги светофорларни қаердадир тўғирлаб, қайсидир мостларни, йўл ўтказгичларни қуришдан воз кечишимиз ҳам мумкин. Лекин қаерда кўприк қурилса, бу ёки ҳалқа йўли бўлади, ёки пиёдаларга тўсиқсиз шароит яратиш учун қилинади.

— Шаҳар ичида кўп қилмаймиз, чорраҳаларда тўсиқсиз муҳит яратиш учун машина тўғридан-тўғри ўтиб кетиши билан бирга, одамларга муайян жойларда устунлик берамиз.

— Йўқ, Буюк ипак йўли метро бекати олдидаги лойиҳа ҳам кўп муҳокамага сабаб бўлди

. Биз у лойиҳани қилмоқчимиз. Лекин унга старт беришдан олдин ОАВ вакилларини ва ўша ҳудуд аҳолисини чақириб, мен эмас, мутахассислар тушунтириб беради. Гап фақат мост ҳақида кетмаяпти. Ҳозир биз комплекс қарашимиз керак деяпмиз.

Бу жамоат транспорти сонини кўпайтириш, бу микромобилликни яхшилаш, ҳудудни комплекс ривожлантириш консепсиясига ўтиш, 15 минутлик масофада инфратузилма етарли бўлиши учун мактаб, боғчалар сонини оширишни назарда тутади. Уйимиз ёнидаги мактаб яхши бўлмаса, нима қиламиз? Яхши мактаб қидириб хусусий ёки бошқа сифатлироқ давлат мактабига машинада боламизни олиб кетамиз.

Масалан, Сергелидаги 300-сонли мактабда 7 минг нафар ўқувчиси бор, адашмасам. Одамлар таълим сифати яхши деб фарзандларини Олмазор туманидан ҳам олиб боришади. Мен бу менинг айбим деб ўйлайман, давлатнинг муаммоси. Нима учун Олмазорда биз шу сифат даражасида мактаб яратиб қўймадик? Бу ҳам тирбандликнинг олдини олиш чораларидан бири.

Ўша ерда сифатли мактаб бўлганда, одамлар болаларини пиёда олиб чиқарди. Ҳозир узоқда бўлгани учун машинада олиб боряпти. Тошкент шаҳрида мост қуриш бу машинага устуворлик бериш эмас. Аксинча, бу Тошкентни пиёдалар шаҳри қилиш нуқтаи назаридан қилинади.

— Албатта, ҳокимлик. Буни биз ҳимоя қилишимиз керак. Лекин ҳимоя қилиш учун биз қонунчилигимизни тўғрилашимиз керак. Нима деб ўйлайсиз, бугун пиёдалар йўлакчасига машина қўйиб қўйилса, ички ишлар ходими уни эвакуация қилиш ҳуқуқига эгами ёки йўқми? Эга эмас.

— Биз қонунчилик бўйича таклиф киритдик. Умуман, гапирилса, чуқур муаммолар жуда кўп. Бу оддий жарима майдончаларидан бошланади, биз Ички ишлар вазирлиги билан жарима майдончаси қандай тушунча эканини қайта кўриб чиқдик. Эвакуация қиладиган ички ишлар ходимининг ваколати-ю, у олаётган ойлик, буни давлатга буджетига юкламасдан муниципал ички ишлар ходимини жорий қилиш элементларини ишлаб чиқдик.

Дастлабки ҳисоб-китоб шуни кўрсатдики, биз кунига камида 900 та машинани Тошкент шаҳридан йиғиштириб олиб чиқишни бошласак, камида уч ой, узоғи олти ойда одамлар у йўлакчаларга машина қўйишдан воз кечишни бошлайди.

Ҳозир буни ҳам давлат амалга ошириши керак демайман, давлат бунга шароит, экотизим қилиб, муаммосини ечиши керак. Шунинг учун биз жарима майдончаларини яратиш бўйича таклиф киритганмиз. Ҳозир у кўриб чиқиш жараёнида. Худо хоҳласа, шу йил енгилликлар бўлиб қолади деган умиддаман.

Бу ерда жарималар масаласи ҳам турибди. Одамларда ҳақли эътироз пайдо бўлади. Хўп, мен машинамни пиёдалар йўлагидан олиб қўяман, лекин қаерга қўяй, шароит яратиб бер дейди. Бу ерда автоматик автомобиллар тўхташ жойи сегментлари бор. Бугун биз автомобил тўхташ жойида тўхтаб, пул тўламай кетиб қолса, жарима қилайлик деган таклифни бердик.

Қонунга бундай ўзгартириш киритиш масаласи ҳозир кўриб чиқиляпти. Бу ерда ҳам ижтимоий норозилик ҳам бор. Кимдадир давлатнинг ери менинг ерим, текинга фойдаланишим мумкин деган тушунча бор. Мен, масалан, бу фикрга мутлақо қаршиман.

Тошкент шаҳрига бугун икки юз минг бошқариладиган пуллик автомобил тўхташ жойлари керак. У ерда инвестиция жалб қилиш нуқтаи назаридан ҳам қонунчиликда бўшлиқ бор. Инвесторлар бу жойга агар ҳайдовчи пулли тўхташ жойидан пул тўламай кеца, жарима сола олсагина пул тикади.

Шундай қилиб биз иккита муаммони ечяпмиз. Эртага мен машинамни қаерга қўяй деса, мана бу ерга қўйгин деб кўрсатилади. Шундан кейингина биз бемалол ўша эвакуацияни ҳам қилиб кета оламиз. Менимча, тезроқ пулли тўхташ жойларини жорий қилиш учун тегишли қонунларимизни қабул қилсак, бу пиёдалар учун инфратузилма яратишга янаям кўпроқ имконият беради. Энди қаранг, буни яратгандан кейин давлатга пул тушадими? Бу пулни ҳокимият нима қилади? Ўша инфратузилмани барпо қилади. Яъни, инвестиция жалб қилади.

Инвестиция жалб қилишда исталган халқаро молия институтлари тушумингни кўрсат, мен пул бераман дейди. Шартли Москва йўл инфратузилмасидан 800 миллион доллар пул топади. Агар ундан кўп бўлмаса. 800 миллион доллар. Дубай 2 миллиард доллар топади. Ҳаммамиз Дубай зўр, тартибли, бошқа деб ҳавас қиламиз. Нега бизда ундай эмас? Нега у ерда машина ҳайдаган одам мақтаб, ўша жойда парковкасига пул тўлаган одам, бу ерда тўлаши керак эмас?

— Худога шукур, биз бераётган таклифларимиздан ҳозирги кунда Яшнобод, Миробод реновация ҳудудидагиларнинг ҳаммаси рози. Чунки биз жуда ҳам жозибадор таклиф беряпмиз, жуда ҳам.

Ўша ҳудуд атрофидан янги қурилган уй олиб беряпмиз. У уй яшаётган уйидан 10−20 фоиз қиммат. Шунинг учун, ўйлайманки, биз кимнидир мажбурлаб мана шу ерда турасан демаймиз. Боришяпти, квартирани кўришяпти, ёқяпти, танлашяпти, кейин биз олиб беряпмиз.

Бу ерда қолган 20 фоиз мулкдор билан ҳам катта муаммо бўлади деб ўйламайман.

— Ҳаммаси шундай, бизда тизим шунақа яратилди. Одамларга ўзи яшаётган уйига нисбатан 20 фоизгача қўшимча квадратура қўшиб бера оламиз. Яъни, қонунчилик бўйича 40 квадрат ўрнига 48 квадратгача таклиф бериш ҳуқуқимиз бор.

— Ҳовлидаги уйлар ҳам худди шунақа, нархига нисбатан.

Тўғрисини айтаман, бугунги кунгача мен унақа муаммоларга дуч келмадим. Чунки биз бераётган таклиф жозибадор. Одамлар ҳозир яшаётган мулкига нисбатан 20 фоизча кўпроқ фойда кўради.

— Тўппа-тўғри. Бу менинг айбим, буни кўп жойда айтганман. Мен, биринчидан, прокуратурадан, ёпиқ органдан чиққаним учун сизлар билан, ОАВ билан ишлашни, қойиллатолмагандирман. Ҳозир ўргандим, ўрганяпман.

Мана, кеча бизнинг матбуот хизматимиз сизнинг таклифингизни берди, мен бўлди деб, ишларимни йиғиштириб, сизнинг саволларингизга жавоб беришга ҳаракат қиляпман.

Дизайн-код бўйича ҳам кўп норозиликлар бўлди. У ерда ҳам бу бизнинг хатойимиз, биз тан олдик, ёзиб чиқаринглар дедим. Демак, биз аҳоли билан кам гаплашяпмиз. Ҳозир Обод маҳалла бўйича ҳам таъмирлашингдан олдин ҳаммани йиғиб гаплаш деяпман. Нимага? Жуда қизиқ ҳолатлар бўлган. Мисол учун, охиргиси Яшнободда бўлди.

Битта маҳаллада уйлар олдига гараж, автомобил тўхташ жойлари қилиб ташланган, ҳовлиси ўраб олинган. Биз, келинглар, бу ерни бўшатиб, умумий фойдаланиш ҳудуди қиламиз дедик. Спорт майдончаси, болалар майдончаси ва ҳоказо. Сизларга маҳалладан ташқарида, уйингизга яқин, лекин ташқарироқда, одамлар камроқ юрадиган жойга машина қўядиган жой қиламиз, лойиҳалаштирамиз десам, йўқ деди.

Биз гараж қилиб қўйганмиз, устини ёпганмиз, пул ишлатганмиз деди. Бу ерда кичиккина болалар майдончаси, спорт майдончаси бор, шу етади деяпти. Қаранг, битта одам шунақа деяпти. Ёнидаги қўшниси, хўп, менинг гаражли томорқамни олиб ташлаяпсан, боламга ўйнагани майдонча қилиб бер деди. Болам ҳозир мана шунинг ичида ўйнаб ётибди деди. Бўлмаса, машина уриб кетади деяпти.

Тушуняпсизми? Демак, биз аҳолимиз билан бирга ишлаб, шу маданиятни шакллантиришимиз керак. Маҳаллани ичидаги ҳудудда биринчи устуворликни экология, ҳаво тозалиги, ўша ерда дам олиш учун инфратузилма мавжудлиги ва унинг хавфсизлигига беришимиз керак. Машина уриб кетиши керак эмас, машина юриши керак эмас деб ишлашимиз керак.

Ва ҳар бир лойиҳани амалга оширишда аҳоли иштирокини кўпайтиришимиз керак. Мен шунга амин бўлдим, шунга ҳаракат қиляпман.

— Албатта, ўзгарган бўларди. Энди ҳаммасининг вақт-соати бор. Ҳозир биргина Обод маҳаллада'ги келишувларни гапирдим. Ҳар бир қилаётган ишимизда барча паст-баландликларни ҳисоб-китоб қилиб боришимиз керак дейман.

Албатта, сайлов бўлган жойда иш сифати яхшиланади. Лекин бунга ҳоким ҳам, ходимлар ҳам, аҳоли ҳам тайёр бўлиши керак.

— Энди мен сизга орзуимни, хоҳишимни айтдим. Биринчиси, таълимни сифатини яхшилаш. Бу устувор вазифа. Таълим сифатли, аҳолимиз соғлом бўлиши. Иккинчиси, экология. Биз бугунги кунда мавжуд инфратузилма, экологик вазиятимизни танқидий кўриб чиқиб, тизимли иш олиб боришни йўлига қўйишимиз керак. Бу иккинчи йўналиш. Учинчиси, буларнинг ҳаммасини амалга ошириш учун замонавий менежмент. Юқори қийматли маҳсулот чиқаришга асосланган шаҳар барпо этадиган менежментни ташкил қилиш.

Шу учта нарса бўлиши шарт дейман. Менимча, шу учта нарса бўлса, шаҳар зўр ривожланади, аҳоли рози бўлади.

— Қилаётган ишингни аҳоли билан келишиб, тушунтириб қилгин деб айтардим.

Балки қилаётган ишларим тўғридир, лекин тушунтириб бера олмадим… Эшитмадим, ишламадим, халқ билан буни муҳокама қилишни лозим топмадим деб айцам хато бўлади. Шунчаки бу ишни тўғри ташкиллаштирмадим, бу аниқ.

Чунки, бир қизиқ кўрсаткични айтаман. Мен кеча шуни ёзиб чиқаринглар дедим. Бу ўзимнинг, ҳокимиятдагиларнинг айби, ёзинглар дедим. Ўша кеча 56 та кўчада дизайн-код бўйича одамлар билан ишлаганимиздан кейин уларнинг 98 фоизи буни қўллаб-қувватлаган, қилишимиз керак экан деган. 98 фоиз.

Ҳар бир дизайн-код қилган жойимизда ўша жойнинг қиймати икки баравар ошди. Икки баравар қимматлашиб ётибди. Оқим кўпайяпти-да. Бизлар нимага бу кўчаларни яхшилайлик, у қилайлик, бу қилайлик деяпмиз? Чунки, баҳонада инфратузилма яхши бўлиб қоляпти-да.

Ўша ерда пиёдалар йўлаклари, ищи ўрини пайдо бўляпти. 15 дақиқали масофада жойлашган инфратузилма автомат пайдо бўляпти. Буни кўплар, бунақа кўчаларимизни фақат овқатланиш учун қилишяпти деб айтиши мумкин. Лекин бу умуман нотўғри, битта овқатхона эмас-ку, кўринглар, неча хил нарса бор.

Овқат яхши сотилмаса, овқатхона бўлмайди-ку. Сотиладиган нарса бўлади. Лекин давлат экотизим яратишга бош бўлиб, шуни биргаликда яратяпти. Уёғи автоматик равишда бўлиб кетяпти.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.