Маҳаллий

Тошкент метросида носозлик юз берди, бузилган поезд йўналишдан олиб ташланди

Тошкент метросида носозлик юз берди, бузилган поезд йўналишдан олиб ташланди

Тошкент метрополитенининг "Шаҳристон" бекатида носозлик юз берди. 7 октябрь куни эрталаб поезд техник носозлик сабабли тўхтаб қолди.

"2026 йил 7 октябрь куни соат 08:22 да "Шаҳристон" метро бекатида 1985 йилда ишлаб чиқарилган эски ҳаракатланувчи таркибга тегишли бўлган 69-сонли поезд таркибида техник носозлик қайд этилди. Носозлик 6 дақиқа давом этди", – дейилади метрополитен хабарида.

Йўловчилар туширилди, поезд эса техник кўрикдан ўтказиш учун жўнатилди. Йўналишга захира таркиби чиқарилди. Метрополитен йўловчилардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради.

Шунингдек, Тошкент метрополитени ҳаракатланувчи таркибини янгилаш доирасида 2026 йилда ўқув йили бошланишидан олдин пойтахтга 56 та вагондан иборат 14 та янги таркиб олиб келингани маълум қилинган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.