Тошкент масжидларининг собиқ имом-хатиби Одилхон Исмоилов бевосита суд залида озод қилинди
Наманган вилоят судининг апелляция инстанцияси Тошкент масжидларининг собиқ имом-хатиби Одилхон Исмоиловга берилган ҳақиқий озодликдан маҳрум қилиш жазосини уч йиллик синов муддати билан шартли жазога ўзгартирди. У 12 октябрь куни суд залида озод қилинди. Аввалроқ у ўзлаштириш, мансаб сохтакорлиги ва ҳужжатлар билан боғлиқ жиноятлар бўйича айбланиб, саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Жиноят иши Поп туман суди томонидан кўриб чиқилганди. […]

Тошкент масжидларининг собиқ имом-хатиби Одилхон Исмоилов бевосита суд залида озодликка чиқарилди
Наманган вилоят судининг апелляция инстанцияси Тошкент масжидларининг собиқ имом-хатиби Одилхон Исмоиловга берилган ҳақиқий озодликдан маҳрум қилиш жазосини уч йиллик синов муддати билан шартли жазога ўзгартирди. 12 октябрь куни у суд залида озод қилинди. Аввалроқ унга ўзлаштириш, мансаб сохтакорлиги ва ҳужжатлар билан боғлиқ жиноятлар бўйича айблов билан саккиз йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.
Жиноят ишини Поп туман суди кўриб чиққан. Унинг ҳукмига кўра, етти киши Жиноят кодексининг бир неча моддалари, жумладан, ўзлаштириш ёки ўзлаштириб юбориш, мансаб сохтакорлиги, шунингдек, ҳужжатлар билан қонунга хилоф ҳаракатлар ва уларни қалбакилаштириш бўйича айбдор деб топилган.
Исмоиловга саккиз йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Қолган олти нафар судланувчи турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган. Суд, шунингдек, етказилган моддий зарарни маҳкумлардан солидар тартибда ундиришни ҳал қилган.
Ишни қайта кўриб чиқишда апелляция инстанцияси зарарнинг бир қисми аллақачон қопланганини, Исмоиловга тегишли бўлган мулк эса унинг талабига биноан банк балансига қабул қилинганини инобатга олди. Бундан ташқари, хатланган мулк сотилиб, тушган маблағлар зарарни қоплашга йўналтирилди.
Якунда Исмоиловга Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди бўйича тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилди, аммо 72-моддага асосан уч йиллик синов муддати билан шартли деб топилди.

