Тошкент ЖАРни Қўшилмаслик ҳаракати тадбирларида иштирок этишга таклиф қилди

Тошкент ЖАРни Қўшилмаслик ҳаракати тадбирларида иштирок этишга таклиф қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жанубий Африка Республикаси халқаро алоқалар ва ҳамкорлик вазири Рональд Оззи Ламола билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат чоғида томонлар сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-инвестициявий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш бўйича аниқ қадамларни муҳокама қилдилар. Ўзбекистон ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда ижобий динамикани қайд этди ва ЖАРни республиканинг Африка қитъасидаги муҳим ҳамкорларидан бири деб атади.
Дипломатлар Қўшилмаслик ҳаракати доирасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратдилар. Ўзбекистон томони 2027–2030 йилларда Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга раислиги даврида бўлиб ўтадиган тадбирларда ЖАРнинг фаол иштирок этишидан манфаатдорлик билдирди.
Шунингдек, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссияни ишга тушириш ва икки томонлама шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Маҳкама раҳбарлари яқин вақт ичида шахсий учрашув ўтказишга келишиб олдилар.

