Тошкент автобусларида кунлик йўловчи оқими 1,5 миллион кишидан ошди
Тошкентда 15 сентябрь куни автобус транспортида йўловчи ташиш бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди. Бир сутка давомида шаҳар автобуслари 1 520 113 нафар йўловчини ташиди.

Тошкент автобусларида кунлик йўловчи оқими 1,5 млн кишидан ошди
Пойтахтда 170 та автобус йўналиши ишламоқда. Улардан 165 тасига «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ хизмат кўрсатади. Яна бешта йўналишда ташишларни «Автотранссервис» МЧЖ, «Ideal Auto Service» МЧЖ ва «Зиё транс» МЧЖ амалга оширмоқда.
14 сентябрь куни Тошкент метрополитени ҳам янги рекорд ўрнатди. Бир суткада метро хизматларидан 1,16 млн дан ортиқ йўловчи фойдаланди.
Метро маъмурияти йўловчи оқими янада ўсишини кутмоқда. Прогнозларга кўра, октябрь ойидаёқ бир кунлик йўловчилар сони 1,2 млн кишига етиши мумкин.

