Тошкент-Андижон йўналишидаги янги тезюрар электропоезд 10-сентабрдан қатнайди (жадвал)
10-сентабрдан Тошкент-Андижон йўналишида замонавий СРРС-Далиан тезюрар электропоезди қатнай бошлайди. Поезд Тошкентдан 09:20 да чиқиб, Андижонга 13:35 да етиб боради. Шунингдек, Андижон йўналишидаги қатор поездларнинг ҳаракат жадвали ҳам янгиланади.

Тошкент-Андижон йўналишида янги тезюрар электропоезд 10-сентабрдан қатнай бошлайди (жадвал)
10-сентабрдан 730/729-сонли Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида амалдаги таркиб ўрнига замонавий СРРС-Далиян тезюрар электропоезди қатнови йўлга қўйилади.
730-сонли Тошкент-Андижон поезди Тошкент марказий темирйўл вокзалидан соат 09:20 да жўнаб, Ангренга 10:25, Попга 12:00, Қўқонга 12:28, Марғилонга 13:00 да етиб боради ва Андижонга 13:35 да кириб келади. 729-сонли Андижон — Тошкент поезди эса Андижондан 15:38 да йўлга чиқиб, Марғилонга 16:11, Қўқонга 16:43, Попга 17:11, Ангренга 18:50 да етиб, Тошкент-Йўловчи вокзалига 19:53 да келади.
Таққослаш учун, ҳозирда шаҳарлар орасидаги поезд сафари 6 соатдан 7 соатгача давом этади. Поезд тахминан соатига 160 км тезликкача чиқиши мумкин.
Электропоезд 4 та вагондан иборат бўлиб, уларда жами 357 та ўрин мавжуд: 1-, 2- ва 4-эконом вагонларнинг ҳар бирида 95 тадан, 3-эконом вагонда 72 та ўрин бор.
Шу билан бирга, 10-сентабрдан бошлаб Андижон йўналишида қатнайдиган бир қатор йўловчи поездларининг жадвали ҳам янгиланади.
Жумладан, 91-сонли Андижон-Тошкент поезди 15-сентабрдан Андижондан 18:40 да жўнаб, Тошкентга 01:31 да етиб боради. 92-сонли Тошкент-Андижон поезди 14-сентабрдан Тошкентдан 17:50 да чиқиб, Андижонга 00:36 да етади.
93-сонли Андижон-Тошкент поезди 12-сентабрдан 16:35 да йўлга чиқиб, Тошкентга 22:31 да етиб келади. 97/95-сонли поезд 10-сентабрдан Андижондан 17:30 да жўнаб, Тошкентга 00:27 да етиб боради. 96-сонли Тошкент-Андижон поезди эса 04:55 да жўнаб, Андижонга 11:43 да етиб келади. 98/94-сонли поезд Тошкентдан 07:14 да чиқиб, Андижонга 13:48 да етади.
Шунингдек, узоқ масофага қатнайдиган поездлар ҳаракат жадвалида ҳам ўзгаришлар бўлади.
126/125-сонли Хива/Урганч-Андижон поезди 9-сентабрдан янгиланган жадвал асосида ҳаракатланиб, Тошкент-Жанубийдан 05:58 да чиқади ва Андижонга 12:13 да етиб боради. Қайтиш йўналишидаги 125/126-сонли поезд 10-сентабрдан Андижондан 15:45 да жўнаб, Тошкент-Жанубийга 21:48 да етади.
127/128-сонли Андижон-Қўнғирот поезди 10-сентабрдан Андижондан 17:30 да чиқиб, Тошкент-Жанубийга 00:27 да келади. Қўнғирот-Андижон йўналишидаги 128/127-сонли поезд эса Тошкент-Жанубийдан 05:58 да жўнаб, Андижонга 13:14 да етади.
129/130-сонли Андижон-Термиз поезди 10-сентабрдан Андижондан 16:35 да чиқиб, Тошкент-Жанубийга 22:31 да етиб келади. 130/129-сонли Термиз-Андижон поезди 9-сентабрдан янгиланган жадвал асосида ҳаракатланиб, Тошкент-Жанубийдан 07:14 да жўнайди ва Андижонга 13:15 да етади.
Андижон-Тошкент йўналишидаги 731-сонли поезд 10-сентабрдан 06:35 да жўнаб, Тошкентга 13:15 да етиб боради. 732-сонли Тошкент-Андижон поезди 17:50 да жўнаб, Андижонга 23:58 да етиб келади. 733-сонли поезд 14-сентабрдан Андижондан 05:50 да чиқиб, Тошкентга 13:15 да етади. 734-сонли поезд эса 13-сентабрдан Тошкентдан 17:50 да жўнаб, Андижонга 00:36 да етиб боради.
Вилоятлараро қатновларда ҳам янги жадвал жорий этилади. 6312-сонли Қўқон-Андижон поезди 10-сентабрдан Қўқондан 06:05 да чиқиб, Андижонга 08:44 да етади. 6313-сонли Андижон-Қўқон поезди эса 17:08 да жўнаб, Қўқонга 19:45 да келади.
7091-сонли Қўқон-Наманган-Андижон-Қўқон поезди Қўқондан 05:30 да йўлга чиқиб, Наманганга 07:51, Андижонга 10:40 да етади ва Қўқонга 13:42 да қайтиб келади. 7093-сонли Қўқон-Наманган поезди 14:15—16:36, 7094-сонли Наманган-Қўқон поезди эса 17:00—19:16 оралиғида ҳаракатланади.
Йўловчиларга сафар олдидан поездларнинг янгиланган ҳаракат жадвали билан танишиб олиш тавсия этилди.

