Маҳаллий

Тошкент-Андижон йўналишида тезюрар поезд синовдан ўтказилди

Тошкент-Андижон йўналишида тезюрар поезд синовдан ўтказилди. Бу ҳақда 31-август куни “Тошкент минтақавий темир йўл узели” УК маълум қилди.

Хабарга кўра, Тошкентдан Андижонга қараб ҳаракатланган илк тезюрар электропоезд синовдан ўтказилган. Ушбу янги поезд Хитойдан олиб келинган бўлиб, соатига 160 километр тезликда ҳаракатлана олади.

“Поезд Тошкентдан Андижонгача тўрт соатда етиб келди”, дейилади хабарда.

Ҳозирда поезд техник синов жараёнидаги қатновни амалга оширган. Яқин кунларда у ҳаракат жадвали асосида йўловчиларга хизмат кўрсата бошлаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2026-йил феврал ойида Ўзбекистонга Кореядан Ҳюндаи Ротем тезюрар йўловчи поезди импорт қилинган эди. “Жалолиддин Мангуберди” деб номланган ушбу поезд май ойида Тошкент—Урганч—Хива йўналишида қатнай бошлаган. Унинг узунлиги 175 метрни ташкил этади ва учта – ВИП, бизнес ва эконом тоифаларида 390 нафарга яқин йўловчини сиғдира олади. Етти вагондан иборат поезд соатига 260 километргача тезликда ҳаракатлана олади, бу эса йўл вақтини эски поездлар босиб ўтадиган 14 соатдан 7,5 соатгача қисқартирган.

Транспорт вазирлиги Ҳюндаи Ротем поездларини Тошкентдан Андижон ва Термизга ҳам йўлга қўйиш устида ишланаётганини билдирган. Бу мақсадга эришиш учун саккизта электропоездни етказиб бериш лойиҳаси юзасидан техник шартлар келишилаётгани хабар қилинган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.