Тошкент 2027 йилда 10 миллиард доллар инвестиция жалб қилишни режалаштирмоқда
2027 йилда Тошкент 10 миллиард доллар инвестиция жалб қилишни ва 150–200 мингта доимий юқори даромадли иш ўринлари яратишни режалаштирмоқда. Бундай вазифаларни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда белгилаб берди. 2026 йилда шаҳарнинг 12 та туманига жалб қилинадиган инвестициялар ҳажми 9 миллиард доллар даражасида бўлиши кутилмоқда. Лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш учун расмийлар бевосита жойларда ишларни кучайтиришни мақсад қилган: […]

Тошкент 2027 йилда 10 млрд доллар инвестиция жалб қилишни режалаштирмоқда
2027 йилда Тошкент 10 млрд доллар инвестиция жалб қилишни ва 150–200 мингта доимий юқори даромадли иш ўринлари яратилишини таъминлашни кутмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахт ривожига бағишланган йиғилишда ана шундай вазифаларни белгилаб берди.
2026 йилда шаҳарнинг 12 та туманига киритиладиган инвестициялар ҳажми 9 млрд долларга етиши кутилмоқда. Лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш учун расмийлар ишни бевосита жойларда кучайтиришни режалаштирмоқда: республика ва шаҳар идоралари вакиллари ҳар ҳафта туманларга бориб, инвесторларда юзага келаётган масалаларни тезкорлик билан ҳал этади.
Шу билан бирга, пойтахтда ободонлаштириш бўйича йирик ишлар мажмуаси режалаштирилган. 100 та кўчани янгилашга 1 трлн сўм ажратилади, яна 10 трлн сўм 400 та маҳаллани ободонлаштириш бўйича тўрт йиллик дастурга кўзда тутилган.
Шаҳарнинг тарихий қисмига алоҳида эътибор қаратилади. 1 ноябрга қадар Эски шаҳарни ривожлантиришнинг ягона концепцияси тайёрланиши керак, уни ишлаб чиқишга хорижий компанияларни жалб этиш режалаштирилмоқда.
Ўзгаришлар жамоат жойларига ҳам дахл қилади. Бўзсув канали бўйлаб 20 километрлик узлуксиз пиёдалар йўлагини яратиш кўзда тутилган.
Ҳукумат, шунингдек, интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш орқали транспорт муаммоларини қисман ҳал қилишни кутмоқда. Йиғилишда келтирилган маълумотларга кўра, Тошкент кўчаларида ҳар куни 1,5 млн атрофида автомобиль ҳаракатланади.
Фаолиятини янги бошлаётган тадбиркорлар учун гаровсиз кредитнинг максимал миқдорини 100 млн сўмдан 200 млн сўмгача ошириш режалаштирилмоқда.
Шу тариқа, яқин йилларда пойтахтда бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишга: йирик инвестицияларни жалб қилиш, иш ўринлари яратиш, шаҳар инфратузилмасини янгилаш, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кичик бизнесни ривожлантиришга эътибор қаратиш кўзда тутилган.

