Спорт

Тони Кроос “Олтин тўп-2026” совринига қайси футболчи муносиб эканлигини айтди

Тони Кроос 2026-йилги "Олтин тўп"ни ким ютиши кераклигини айтди

Германия терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клубининг собиқ яримҳимоячиси Тони Кроос бу йилги "Олтин тўп" мукофотига энг лойиқ футболчи ким эканлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Собиқ футболчининг сўзларига кўра, йилнинг энг нуфузли совринини "ПСЖ" футболчиси Хвича Кварацхелия қўлга киритиши лозим:

" 'Олтин тўп'ни айнан Хвича Кварацхелия олиши керак! Мен учун ягона фаворит — у. Жаҳон чемпионатида ўйнаган Месси, Беллингем, Мбаппе ва Родри каби юлдузлар ўз клубларида унчалик ҳам ёрқин мавсум ўтказишмади. Хвича эса ўтган йили ҳам, ҳозир ҳам нафақат энг зўр футболчи, балки дунёнинг энг кучли жамоасида тўп сурмоқда", деб ёзди Кроос ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот учун, "Олтин тўп"ни топшириш маросими 2026-йилнинг 26-октабр куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу совриннинг амалдаги ғолиби "ПСЖ" футболчиси Усмон Дембеле ҳисобланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.