Тожикистонда меҳнат мигрантлари учун минимал ёш 18 этиб белгиланди
Тожикистон фуқаролари эндиликда чет элга ишлаш учун фақат 18 ёшдан бошлаб чиқиши мумкин. Янги ъМиграция тўғрисидаъги қонунга кўра, илк бор жорий этилган минимал ёш чеклови Тожикистонга ишлаш учун бораётган хорижликларга ҳам тааллуқли бўлади.

Тожикистонда меҳнат мигрантлари учун энг кам ёш 18 этиб белгиланди
Эндиликда Тожикистон фуқаролари хорижда ишлаш учун фақат 18 ёшга тўлгач чиқишлари мумкин бўлади. Бу меҳнат миграцияси учун минимал ёшни биринчи марта белгилаган янги “Миграция тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган.
Қонуннинг 16-моддасига кўра, меҳнат миграциясига фақат мигрантлар ҳуқуқлари ҳимояси таъминланадиган давлатларга рухсат берилади.
Ёш бўйича чеклов Тожикистонга ишлаш учун келаётган хорижий фуқароларга ҳам тегишли.
Янги қонунда Тожикистон фуқароларининг хорижда ишга жойлашиши учун икки асосий йўл белгиланган: биринчиси — мустақил равишда иш излаш, иккинчиси — фуқароларни чет элда иш билан таъминлаш ҳуқуқига эга бўлган агентликлар ва бошқа тузилмалар орқали уюштирилган тарзда ишга жалб этиш.
Агар иш мустақил равишда изланадиган бўлса, миграция соҳасидаги ваколатли давлат органи фуқароларга зарур маълумотларни бепул бериши шарт. Бу ерда бўш иш ўринлари, иш ҳақи миқдори, меҳнат шароитлари, иш берувчиларнинг талаблари, шунингдек, фуқаро боришни режалаштираётган мамлакатнинг тартиб-қоидалари ва қонунчилиги ҳақидаги маълумотлар назарда тутилади.
Ҳозирда қарийб 350 минг нафар Тожикистон фуқароси меҳнат миграциясида бўлиб турибди. Уларнинг аксарияти Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларида ишламоқда.
1999-йилда қабул қилинган аввалги “Миграция тўғрисида”ги қонунда меҳнат мигрантлари учун минимал ёш белгиланмаган эди. Бу масала қабул қилувчи давлат қонунчилиги ҳамда тегишли келишувлар билан тартибга солинган.

