Тоşкентда иситиş тизими қаçон ёқилади?
Амалдаги тартиб бöйиçа иситиş мавсуми таşқи ҳавонинг öртаçа суткалик ҳарорати беş кун давомида 8 даражадан паст бöлганда боşланади. Тоşкент şаҳар ҳокимлиги ҳаво кескин совиб кеца, қарор қабул қилиşни кеçиктирмасликка ваъда беряпти.

**Тошкентда иситиш тизими қачон ёқилади?**
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда ҳаво ҳарорати пасайиб бораётгани фонида иситиш мавсуми қачон ишга туширилиши ҳақида маълумот берди.
Амалдаги белгиланган тартибга кўра, марказлашган иситиш тизимини ёқиш учун ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кетма-кет беш кун давомида +8 °С дан паст бўлиши керак. Шу билан бирга, мутасаддилар ўтган йиллардаги каби ҳақиқий об-ҳаво шароитлари инобатга олиниши, агар ҳаво кескин совиб кеца, иссиқлик узатишни бошлаш тўғрисидаги қарор кечиктирилмаслигини таъкидламоқда.
Ҳозирда ҳокимлик, шаҳар хизматлари ҳамда Веолиа Энергй компанияси мутахассислари ҳамкорлигида тизимларни иситиш мавсумига тайёрлаш ишлари назорат остида олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда иситиш мавсуми 2025-йилда 5-ноябрда, 2024-йилда 7-ноябрда, 2023-йилда 6-ноябрда, 2022-йилда 22-октабрда, 2021-йилда 12-октабрда ва 2020-йилда 15-октабрда бошланган.

