Тоşкентда гаşиş мойи иşлаб çиқарувçи нарколаборатория аниқланди
Тоşкентда гиёҳвандлик моддалари иşлаб çиқарилган лаборатория аниқланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувçи органлар 3,5 кг гаşиş мойи ва боşқа тақиқланган моддаларни мусодара қилди.

Тоşкентда гаşиş мойи иşлаб çиқарувчи нарколаборатория фош этилди
Тоşкентда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар гиёҳвандлик воситалари ишлаб чиқариш лабораториясини аниқлаб, тақиқланган маҳсулотларнинг катта партиясини мусодара қилди.
Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасида иштирок этганликда гумон қилиниб, икки нафар фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Вазирлик маълумотига кўра, қўлга олинганлардан бири интернет орқали фаолият юритувчи наркотиклар дўконида яширин тарзда гиёҳвандлик моддаларини белгиланган жойларга қолдириш билан шуғулланган. У Яшнобод туманида ушланган пайтда ундан 58 та ўрамга қадоқланган 74 грамм гаşиş мойи топилган.
Тергов жараёнида гумонланувчи гиёҳвандлик моддаларини мунтазам равишда иккинчи қўлга олинган шахсдан олиб тургани аниқланган. Тахминларга кўра, у улгуржи етказиб бериш билан шуғулланган.
Нарколаборатория Чилонзор туманидаги “Домбраобод” маҳалласида ижарага олинган хонадондан аниқланган. Текширув давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 3,5 кг гаşиş мойи, тарқатиш учун тайёрланган 361 та ўрамдаги яна 350 грамм ушбу модда, гаşиş ва гаşиş мойи аралашмаси, шунингдек, 600 грамм гаşиşни мусодара қилган.
Бундан ташқари, хонадондан 1,5 кг гаşиş мойидан фойдаланиб тайёрланган печенье, таркибида ушбу модда бўлган тўрт қути мармелад, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ускуналар ва материаллар топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 273-моддаси олтинчи қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу модда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш, шунингдек, уларни ноқонуний ўтказганлик учун жавобгарликни назарда тутади.
Ҳозирда иш ҳолатларига аниқлик киритилмоқда.

