Маҳаллий

Тоşкентда 6 киşи ис газидан вафот этди

Ҳодиса 25-октабр Мирзо Улуğбек туманида қурилиş-таъмирлаş иşлари олиб борилаётган хусусий уйда содир бöлган. Вафот этганлардан таşқари яна 2 киşи оğир аҳволда şифохонага ётқизилган.

Тошкентда ис газидан 6 киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрида ис газидан заҳарланиш оқибатида 6 киши вафот этди. Ҳодиса юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди.

Вафот этганлардан ташқари яна 2 киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган хусусий уйда содир бўлган. Аниқланишича, уйнинг ертўла қисмига ўрнатилган иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган, газ тармоғига эса белгиланган тартибда тегишли техник шартларсиз уланган.

Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116, 257, 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Бош прокуратура фуқаролардан газ ускуналари ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилишни сўраган.

Шунингдек, газ ускуналари ва иситиш мосламалари белгиланган тартибда малакали мутахассислар томонидан ўрнатилиши ҳамда уларнинг техник ҳолати мунтазам текшириб турилиши лозимлиги таъкидланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.