Маҳаллий

Тиббий таълимда 6 йиллик «Умумий тиббиёт» бакалавриат дастури жорий этилиши мумкин

Президентга тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш ва касбий ривожлантириш тизими такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдим этилди. Унда 2027/2028 ўқув йилидан «Даволаш иши» йўналиши ўрнига 6 йиллик «Умумий тиббиёт» бакалавриат дастурини жорий этиш таклиф қилинди.

Тиббий таълимда 6 йиллик «Умумий тиббиёт» бакалавриат дастури жорий этилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев 4-сентабр куни тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда узлуксиз касбий таълим тизимини такомиллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда, энг аввало, тиббиёт ва фармацевтика йўналишида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чоралари муҳокама қилинди. Таклифлар Кембриж, Пенсилвания ва Ҳарвард университетлари тавсиялари асосида, халқаро ҳамда маҳаллий мутахассислар иштирокида ишлаб чиқилган.

Эндиликда тиббиёт олийгоҳларига қабул параметрлари ҳудудлар ва тиббиёт муассасаларининг ҳақиқий эҳтиёжи, кадрлар танқислиги асосида шакллантирилади. Давлат буюртмаси йўналишлар кесимида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

2027/2028 ўқув йилидан «Даволаш иши» йўналиши ўрнига 6 йиллик «Умумий тиббиёт» бакалавриат дастурини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Беш йиллик таълимдан сўнг талабалар бир йил давомида тўлиқ амалий тайёргарликдан ўтади. Дастурни муваффақиятли якунлаган битирувчилар оилавий шифокор сифатида фаолият юритиш имконига эга бўлади.

Оилавий тиббиёт учун кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади. Резидентларнинг оилавий поликлиникаларда бир вақтнинг ўзида ўқиши ва амалиёт ўташи йўлга қўйилади. Тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш эса босқичма-босқич резидентурага ўтказилиб, магистратура асосан илмий-педагогик кадрлар тайёрлашга йўналтирилади.

Ўрта тиббиёт кадрларини тайёрлашда ҳам янги ёндашувлар жорий этилади. Олий маълумотли ҳамшираларнинг ташхис, даволаш ва профилактика жараёнларида шифокорга яқин ёрдамчи сифатидаги ўрни оширилади.

Фармацевтика таълими ишлаб чиқариш билан янада яқинроқ боғланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.