Маҳаллий

Тез ёрдам келгунига қадар: аэропорт тиббиёт ходимлари йўловчиларга ёрдам кўрсатишни қандай машқ қилмоқдалар

Аэропортда инсоннинг тоби қочганда, биринчи бўлиб тиббиёт пункти ходимлари ёрдамга келишади. Ахволини баҳолаш, қарор қабул қилиш ва кечиктирмасдан ҳаракат қилиш — мутахассислар ҳар бир навбатчиликда шундай вазиятларга тайёр бўлишлари керак. улар ўз маҳоратларини қандай оширишаётгани ҳақида — Uzbekistan Airports тиббиёт ходимларини ўқитишнинг амалий босқичидан «Новости Узбекистана» материалида. Ҳарбий госпиталнинг симуляцион марказида [...] ролини

Тез ёрдам келгунига қадар: аэропорт тиббиёт ходимлари йўловчиларга ёрдам кўрсатишни қандай машқ қилмоқдалар

Аэропортда инсон ўзини ёмон ҳис қилганда, биринчи бўлиб тиббиёт пункти ходимлари ёрдамга келадилар. Влаятни баҳолаш, қарор қабул қилиш ва пайсалга солмай ҳаракат қилиш — мутахассислар ҳар бир навбатчиликда шундай вазиятларга тайёр бўлишлари керак. Малакани қандай ошираётганликлари ҳақида — «Новости Узбекистана»нинг Uzbekistan Airports тиббиёт ходимларини ўқитиш амалий босқичидан тайёрланган материалида.

Ҳарбий госпиталнинг симуляция марказида бемор ролини манекен бажаради. Унинг атрофида — аэропортларнинг тиббиёт ходимлари. Иштирокчилар шошилинч ёрдам кўрсатиш тартибини машқ қилмоқдалар: шартли беморнинг аҳволини баҳолайдилар, қарорлар қабул қиладилар, зарур ҳаракатларни бажарадилар. Бу ерда ўқув вазиятини таҳлил қилиш ва машқни такрорлаш мумкин. Навбатчиликда эса бу кўникмаларни бутунлай бошқа шароитларда қўллашга тўғри келади.

Тренажёр ўрнида — учиш олдидан тоби қочган инсон. Ёнида — хавотирга тушган яқинлари, бошқа йўловчилар. Терминалда ҳамон эълонлар янграмоқда, рўйхатдан ўтиш давом этмоқда, кимдир самолётга чиқишга шошмоқда. Шифокорлар зудлик билан эътиборни беморга қаратишлари ва ёрдам кўрсатишлари керак.

Uzbekistan Airports аэропортларининг 15 нафар тиббиёт ходими айнан шундай вазиятларга тайёргарлик кўрмоқда. Улар учун фуқаро авиацияси ходимлари учун шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатиш бўйича миллий кенгайтирилган курс — ACLS ташкил этилди.

Дастур 18 соатга мўлжалланган бўлиб, Ҳарбий-тиббий институтнинг ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган. Дастлабки икки кун онлайн-машғулотларга ажратилган. Якуний босқич симуляция марказида ўтмоқда: бу ерда иштирокчиларни амалий тайёргарлик ва аттестация кутмоқда.

«Навбатчиликда инсон: “Аҳволим шунчаки яхши эмас, лекин самолётга шошаяпман”, дейиши мумкин. Биз эса ушбу “яхши эмас” ортида нима турганини аниқлашимиз, унинг аҳволини баҳолашимиз керак. Бунда ҳамма нарсани вазминлик билан тушунтириш муҳим: йўловчи ўзи учун ҳам, сафари учун ҳам хавотирда бўлади. У сизни эшитиши ва сизга ишониши керак», — деди шифокор Шавкат.

Йўловчилар учун тиббиёт пункти аэропортда олдиндан режалаштирилган тўхташ жойига камдан-кам айланади. Одатда, эҳтиёж туғилгандагина уни эслашади: тўсатдан ҳолсизлик, оғриқ, нафас олишнинг қийинлашиши ёки ўзини ёмон ҳис қилишнинг бошқа ҳолатлари. Тиббиёт хизмати ходимлари биринчи бўлиб инсоннинг аҳволини баҳолайдилар ва зарур ёрдамни кўрсатадилар. Шошилинч ҳолатларда улар беморни тез ёрдам бригадасига топширгунга қадар ҳаракат қиладилар.

Ушбу вақт оралиғи алоҳида диққат-эътиборни талаб этади. Аҳвол қанчалик оғирлигини, ҳозирда қандай ҳаракатлар зарурлигини аниқлаш ва вақтни бой бермаслик керак. Бунда дастлаб шифокорда жуда кам маълумот бўлиши мумкин — фақат йўловчининг ўз шикоятлари ёки ёнидаги одамларнинг сўзлари.

Ўқув дастурида бундай вазиятларга асосий эътибор қаратилган. Иштирокчилар юрак-ўпка реанимацияси, дефибрилляторни қўллаш, нафас олиш бузилиши, ўткир юрак хасталиклари ва инсультда ёрдам бериш кўникмаларини такмиллаштирмоқдалар.

Манекенлар ва тренажёрларда шунчаки алоҳида усуллар эмас, балки реалликка яқинлаштирилган сценарийлар машқ қилинади. Беморнинг аҳволини баҳолаш кейинги қарорлар учун бошланғич нуқтага айланади. Ҳар бир ҳаракат ўз вақтида бажарилиши, жамоанинг иши эса жипслашган бўлиши керак.

«Назарияни биласан, лекин бу ерда ҳамма нарсани қўл билан бажариш, ҳамкасблар билан биргаликда барча ҳаракатлар тартибини ўтиш керак. Қайси жойда иккиланганинг, яна ниманинг устида ишлаш кераклиги дарҳол аён бўлади. Буни машғулотда кўрган маъқул. Инсонга ёрдам керак бўлганда, ўз ишингни ишонч билан бажариш муҳим», — деди фельдшер Нигора.

Жамоавий иш — тайёргарликнинг муҳим таркибий қисмларидан бири. Шошилинч вазиятда мутахассислар бир-бирларини тушунишлари, вазифаларни тақсимлашлари ва изчил ҳаракат қилишлари зарур. Ёрдам кўрсатиш тезлиги ҳам жамоанинг қанчалик аҳил ишлашига боғлиқ.

Аэропорт шароити бунга ўз қийинчиликларини қўшади. Инсон йўлда, чарчаган, бўлажак парвоздан хавотирда, режаларнинг ўзгаришидан ташвишда бўлиши мумкин. Баъзан ёнида қўллаб-қувватлайдиган ёки унинг саломатлиги ҳақида гапириб берадиган яқинлари бўлмайди. Шунга кўра, тиббиёт пункти ходими учун бемор билан тезда алоқа ўрнатиш, керакли саволларни бериш ва кейинги ҳаракатларни тушунтириш муҳимдир.

Тиббиёт ходими учун бу касбий ишнинг бир қисми. Йўловчи учун эса — ҳамма нарса кутилмаганда ўзгариб кетган вазият: яқиндагина у самолётга чиқиш вақтини кузатиб турган эди, энди эса ёрдамга муҳтож. Мутахассиснинг вазминлиги, тушунарли сўзлари ва шикоятларга эътибори ушбу дақиқада катта аҳамиятга эга.

Курснинг амалий босқичи аттестация билан якунланади. Ундан сўнг — аэропортлардаги одатий ишга қайтиш, у ерда кейинги навбатчиликда қандай мурожаатга дуч келишни олдиндан билиб бўлмайди.

Uzbekistan Airports’да тиббиёт хизматлари ходимларининг малакасини ошириш йўловчилар хавфсизлигини таъминлашнинг бир қисми сифатида қаролади. Бундай тайёргарлик айнан пайсалга солиш айниқса хавфли бўлган дақиқаларда зарур бўлган кўникмаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Йўловчиларнинг аксарияти тиббиёт пунктига мурожаат қилмасдан терминалдан ўтиб кетадилар. Аммо тўсатдан тоби қочадиган инсон учун аэропорт тиббиёт ходимларининг тайёргарлиги ҳамма нарсадан муҳимроқ бўлиб чиқади. Айнан шу тайёргарлик учун бу ерда, симуляция марказида кун келиб инсон ҳаётини сақлаб қалиши мумкин бўлган ҳаракатлар машқ қилинмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.