Маҳаллий

Тошкент аеропортидаги самолётларга ёнилғи қуйиш мажмуаси савдога қўйилди

Тошкент аеропортидаги самолётларга ёнилғи қуйиш мажмуаси савдога чиқарилди

Тошкент аеропортида самолётларга авиаёнилғи қуйиш мажмуаси сотувга қўйилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилди.

Мажмуа Сергели туманида, Қумариқ кўчасида жойлашган бўлиб, унинг умумий ер майдони 11 гектар, бино ва иншоотлар майдони эса 6076 квадрат метрни ташкил этади (газ, сув ва электр тармоғи мавжуд). Хусусийлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш учун Эрнст анд Ёунг халқаро компанияси консултант сифатида жалб этилган.

Хусусийлаштириш жараёни маҳаллий ва халқаро иштирокчилар учун очиқ бўлиб, икки босқичда амалга оширилади: сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (ЭоИ); мажбуриятга эга бўлган таклифлар тақдим этиш (БО).

Барча аризалар белгиланган мезонларга, жумладан, молиявий ресурсларнинг етарлилиги ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқлиги бўйича текширилади.

Талабгорда обьектни сотиб олиш учун молиявий ресурслар етарли бўлиши керак.

Талабгор ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек, йирик халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки) санксиялари рўйхатига киритилмаган бўлиши лозим.

Аризалар 23-октябр, Тошкент вақти билан соат 23:59 гача қабул қилинади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.