“Тескари таъсир”. Кондиционерлар аслида шаҳарларни иситадими?

"Тескари та'сир". Кондиционерлар шаҳарларни иситадими?
Ёзнинг жазирама кунларида кондиционерлар ко'пчилик учун иссиқдан қутулишнинг энг осон ва самарали ё'ли бо'либ туюлади. Улар бинолар ичини салқин қилиб, одамларни иссиқдан ҳимоя қилади ва шу билан кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланади. Бироқ, кондиционерлар билан бог'лиқ жиддий бир муаммо ко'пинча э'тибордан четда қолади: улар хонани совитади, аммо ташқарини иситади.
Гап шундаки, кондиционер иссиқликни ё'қ қилмайди, балки уни бино ичидан олиб, ташқи муҳитга чиқаради. Бундай қурилмалар сони ортиб бориши билан йирик шаҳарларда "иссиқлик ороли" эффекти пайдо бо'либ, ҳарорат сун'ий равишда ко'тарилиши мумкин. Париж тажрибаси буни илмий жиҳатдан тасдиқлаган.
Париж тажрибаси
Қарийб чорак аср аввал Франсия пойтахти о'з кузатувлари тарихидаги энг иссиқ йилни бошдан кечирди. Аномал иссиқлик натижасида пойтахтда 1500-2000 киши, бутун мамлакат бо'йлаб эса 15000 нафар франсиялик ҳалок бо'лган эди. О'шанда тадқиқотчилар кондиционерлардан чиқаётган иссиқликнинг шаҳар ҳароратига та'сирини ҳисоблаб чиқдилар.
Тадқиқот натижаларига ко'ра, о'ша йили кондиционерлар сабаб Париж ко'чаларидаги ҳарорат о'ртача 0,5°С га ко'тарилган. Агар кондиционерлардан чиқаётган барча иссиқлик то'г'ридан-то'г'ри ҳавога чиқарилса, бу ко'рсаткич тахминан 1°С га етади. Аммо бу ҳолат 2003-йилда кузатилган. Олимлар о'шандан буён совитиш қурилмалари анча оммалашганини инобатга олиб, ҳозирда та'сир даражаси 2°С га етишини тахмин қилмоқдалар.
Э'тиборлиси, кондиционерлар ташқи муҳитга тунда кундузгидан ко'ра кучлироқ та'сир қилиши мумкин. Чунки кечаси атмосферанинг қуйи қатлами анча юпқа бо'лади. Шу сабабли ташқарига чиқарилган иссиқлик юқорига тез тарқалиб кета олмайди. Бошқача айтганда, одамлар ҳаво салқинлашини кутаётган бир вақтда кондиционерлар ҳароратни иситиб беради.
Бу эса о'зига хос айлана ҳосил қилади: ҳаво исигани боис кондиционерлардан фойдаланиш ортади. Кондиционерлар ко'пайгани сари ташқарига чиқадиган иссиқлик даражаси ошади. Натижада шаҳар янада исийди. Исиган шаҳарда эса кондиционерларга талаб янада ортади.
Тадқиқотлар кондиционерларнинг шаҳар иссиқлигига та'сири унинг турига ва иссиқликни қаерга чиқаришига ҳам бог'лиқлигини ко'рсатади. Масалан, иссиқликни бевосита ташқи ҳавога чиқарадиган тизимлар шаҳарнинг иссиқлик юкини кучайтиради. Иссиқликни ер остига ёки сувга чиқарадиган тизимлар эса ташқи ҳаво ҳароратига анча кам та'сир қилиши мумкин.
Муаммо фақат кондиционерда эмас
Бироқ шаҳарларнинг исиб кетишига ягона сабаб кондиционерлар эмас. Бетон, асфалт ва қорамтир томлар қуёш энергиясининг катта қисмини ютиб, уни иссиқлик сифатида қайта чиқаради. Бу, айниқса, дарахтлар ва яшил ҳудудлар кам бо'лган зич қурилган маҳаллаларда кучлироқ сезилади.
Шу сабабли шаҳарни совитиш фақат ко'проқ кондиционер о'рнатиш билан ҳал қилинадиган масала эмас. Бино ва ко'чаларни то'г'ри лойиҳалаш, том ва ё'л учун махсус қопламалардан фойдаланиш, дарахтлар ва яшил ҳудудларни ко'пайтириш ҳам муҳим жиҳатлардан ҳисобланади.
Масалан, оч рангли томлар ва қопламалар қуёш нурини ко'проқ қайтариб, иссиқлик даражасини пасайтириши мумкин. Дарахтлар эса ҳавони о'з сояси ва буг'ланиш орқали табиий равишда совитади. Бироқ шу каби чоралар ҳам кондиционерларга бо'лган эҳтиёжни бутунлай бартараф эта олмайди. Париж мисолида о'тказилган тадқиқот шаҳарни кенг ко'ламли ко'каламзорлаштириш, биноларни изоляция қилиш ва совитиш қурилмаларидан оқилона фойдаланиш каби чоралар кондиционерлар учун сарфланаётган энергияни яримигача қисқартирган.
Бироқ та'кидлаш жоиз, Тҳе Эсономист материалида кондиционерлар зарарли экани, шу боис улардан қутилиш кераклигига тарг'иб ё'қ. Муаллифлар совитиш қурилмалари жазирама шароитида одамларни иссиқ уриши билан бог'лиқ касалликлардан ҳимоялашини та'кидлаб, улардан самарали фойдаланишга чақиради. Муаллифлар, шу билан бирга, яшил ҳудудларни ко'пайтириш, қуёш нурини қайтарувчи қопламаларни ётқизиш ва биноларни изоляция қилишни таклиф қилишади.

