Лайфстайл

Кун бўйи кондиционер ёқилган хонада ўтириш қандай оқибатларга олиб келади?

Кондиционерли хонада кун бўйи ўтиришнинг салбий оқибатлари қандай?

Ёзнинг жазирама кунларида кондиционер қутқарувчи восита бўлса-да, ундан нотўғри фойдаланиш оддий шамоллашдан тортиб, жиддий касалликларга қадар олиб келиши мумкин. Шифокор-терапевт Евгений Тарасовнинг таъкидлашича, кондиционернинг асосий хавфи унинг ўзида эмас, балки уни нотўғри ишлатишдадир.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ташқаридаги иссиқ ва хона ичидаги совуқ ҳаво ўртасидаги кескин ҳарорат фарқи иммунитетни заифлаштириб, ёзги шамоллаш, фарингит ва тонзиллит каби касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, совуқ ҳаво оқимининг бўйин ва елка қисмига тўғридан-тўғри урилиши мушак яллиғланиши (миозит) ва нервларнинг қисилиб қолишига олиб келади.

Кондиционер ишлаётган хонани узоқ вақт шамоллатмаслик ҳавода чанг ва карбонат ангидрид миқдорини оширади. Бу эса бош оғриғи, чарчоқ ва диққатнинг пасайишига олиб келиши мумкин.

Мутахассиснинг огоҳлантиришича, кондиционер филтрлари ўз вақтида тозаланмаса, уларда моғор ва оғир пневмонияни келтириб чиқарувчи легионелла бактериялари тўпланиши мумкин. Бундан ташқари, совутилган ҳаво бурун ва томоқ шиллиқ қаватини қуритиб, организмнинг табиий ҳимоясини сусайтиради.

Тарасовнинг айтишича, доимий совуқ ҳаво бўғим оғриқларини кучайтириши ва юракка қўшимча юклама бериши ҳам мумкин. Шу сабабли кондиционердан меъёрида фойдаланиш, хонани мунтазам шамоллатиш ва қурилмани ўз вақтида техник хизматдан ўтказиш тавсия этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.