Термезда 10-синф ўқувчиси ЙҲТ содир этди, унинг синфдоши ҳалок бўлди
Термездаги мактабнинг 10-синф ўқувчиси тунги вақтда онасининг машинасида ЙТҲ содир этди. Машина бўлакларга бўлиниб кетган, йигит оғир жароҳат олган, унинг синфдоши эса ҳалок бўлган. Участка инспекторининг маълум қилишича, мактаб ўқувчиси билан бир неча бор профилактик суҳбатлар ўтказилган, унинг ота-онаси эса огоҳлантирилган.

Термизда 10-синф ўқувчиси ЙТҲ содир этди, унда унинг синфдоши ҳалок бўлди
Термиз шаҳридаги 25-сонли мактабнинг 2010 йилда туғилган 10-синф ўқувчиси онасининг машинасида ЙТҲга учраб, оғир тан жароҳатлари олди, унинг синфдоши эса ҳалок бўлди.
Авария Термиз тумани ҳудудида 9 октябрь куни соат 1:00 да содир бўлган. Ўсмир Cobalt автомобилида юқори тезликда ҳаракатланиб, кўча ўртасидаги устунга бориб урилган. Кучли зарбадан автомобиль парчаланиб кетган. Рулда бўлган мактаб ўқувчиси ҳозирда реанимацияда.
Ҳодисадан сўнг ЙҲХБ ходимлари «автомобиль бошқаришга мойиллиги бўлган» 23, 24 ва 25-сонли мактабларнинг ўқувчилари, шунингдек, уларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама ўтказди, дейилади хабарда.
Учатка инспекторининг маълум қилишича, авария содир этган ўқувчи билан бундан олдин ҳам бир неча бор профилактик суҳбатлар ўтказилган, унинг ота-онаси эса огоҳлантирилган.
Тадбирда баъзи ота-оналар туманда йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, хусусан, пиёдалар ўтиш жойларига светофорлар ўрнатиш ҳамда Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.
Мактаб ўқувчилари томонидан автомобиллар бошқарилиши Ўзбекистонда кенг тарқалган муаммо бўлиб қолмоқда. Бу кўпинча оғир оқибатларга олиб келади.
Хабар қилинишича, мактабларда сўнгги қўнғироқ куни, 25 майда Ўзбекистонда ўқувчилар автомобиль бошқарган 238 та ҳолат аниқланган.

