Тергов, нафақа ва алимент: прокуратурага энг кöп қайси масалаларда мурожаат қилинмоқда?
2026-йилнинг январ–сентабр ойларида прокуратура органларига 299 649 та мурожаат келиб туşган. Уларнинг 178 493 таси бевосита прокуратура органларида ҳал этилиб, 50 087 таси қаноатлантирилган. Қонунçилик ижросини öрганиş натижасида 55 898 киşининг бузилган ҳуқуқлари тиклангани маълум қилинди.

Тергов, нафақа ва алимент: прокуратурага энг кўп қайси масалаларда мурожаат қилинмоқда?
Бу ҳақда Бош прокуратура Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Муродилжон Мўминов иштирокидаги брифингда маълумот берилди.
Ҳисоботга кўра, келиб тушган мурожаатларнинг 59,5 фоизи бевосита прокуратура органларида ҳал этилган. Қаноатлантирилган мурожаатлардан ташқари, 126 058 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келган 142 884 та мурожаатнинг 119 690 таси прокуратура органларида кўриб чиқилган. Шулардан 30 326 таси қаноатлантирилган, 84 652 таси бўйича тушунтириш берилган.
Энг кўп мурожаат — тергов масалаларида
Прокуратурага келиб тушган мурожаатларда қуйидаги масалалар энг кўп кўтарилган: ички ишлар органларидаги терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов — 45 313 та; моддий ёрдам, нафақа, бола пули, тиббий хизмат, банк-кредит ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар — 39 042 та; суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш, жумладан, алимент ундириш ҳамда МИБ ходимларининг ҳаракатлари — 21 257 та.
Айрим йўналишларда мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан ошган. Фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларига оид мурожаатлар 1891 тадан 4090 тага, жазони ижро этиш муассасалари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги мурожаатлар эса 3299 тадан 4443 тага кўпайган.
Ҳисобот даврида 3636 та такрорий мурожаат келиб тушган. Уларнинг энг кўпи суд ҳужжатлари ижроси ва алимент ундириш, ички ишлар органларидаги тергов ҳамда ижтимоий-иқтисодий масалаларга тегишли.
Беш мингдан ортиқ маҳаллада сайёр қабул ўтказилган
Тўққиз ой давомида прокуратура ходимлари жами 220 240 кишини қабул қилган. Шундан 60 371 нафари сайёр ва оммавий қабулларда иштирок этган.
Иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган 5038 та маҳаллада ҳам сайёр қабуллар ташкил этилган. Уларда 28 156 нафар фуқаро ва юридик шахс вакили мурожаат қилган. Кўтарилган масалаларнинг 13 548 таси жойида ижобий ҳал этилгани билдирилган.

