Тепаликлардан туристик ҳудудгача: Асака туманида «Узумзор боғи» ривожлантирилмоқда
Андижон вилоятининг Асака туманида 192 гектар майдонда «Узумзор» туристик мажмуаси ташкил этилмоқда. Қиймати 51,8 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида 275 та доимий ва 200 та мавсумий иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Президент Шавкат Мирзиёев «Янги ҳаёт» массивидаги мажмуага ташриф буюриб, унинг ривожланиши билан танишди. Бу ерда аллақачон 4 та капсулали уй ва 5 та ўтов ўрнатилган, оилавий ресторан ва аттракционлар фаолият кўрсатмоқда. 30 гектар майдонга […]

Тепаликлардан туристик ҳудудга: Асака туманида «Узумзор боғи» ривожлантирилмоқда
Андижон вилояти Асака туманидаги 192 гектар майдонда «Узумзор боғи» туристик мажмуаси ташкил этилмоқда. Лойиҳа қиймати 51,8 миллиард сўмни ташкил этиб, у 275 та доимий ва 200 та мавсумий иш ўрни яратишни назарда тутади.
Президент Шавкат Мирзиёев «Янги ҳаёт» массивидаги мажмуага ташриф буюриб, унинг ривожланиш жараёни билан танишди.
Ҳудудда аллақачон 4 та капсулали уй ва 5 та ўтов ўрнатилган, оилавий ресторан ва аттракционлар фаолият кўрсатмоқда. 30 гектар майдонга манзарали ва игнабаргли дарахтлар экилган.
Суғориш учун томчилатиб суғориш тизими қўлланилмоқда, сув эса 14 минг куб метр ҳажмдаги сув ҳавзасида тўпланади.
Тўлиқ ишга туширилгач, мажмуа йилига 80 миллиард сўмлик хизматлар кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Уни йил якунига қадар тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.
Ташриф давомида Президент Андижон шаҳрининг Ўрикзор маҳалласидаги гастрономик туризм кўчаси билан ҳам танишди.

