Тел-Авивдан учган самолёт йўналишини ўзгартирди - уни қирувчи кузатиб борди
Тел-Авивдан Венага йўл олган Аустриан Аирлинес авиакомпаниясининг Аирбус А320 самолёти портлаш таҳдиди ҳақидаги хабардан сўнг Софияга фавқулодда қўнди. Бортда 51 нафар йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган. Қўниш олдидан лайнерни Болгария ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолёти кузатиб борган.

Тел-Авивдан учган самолёт йўналишини ўзгартирди — уни қирувчи кузатиб борди
ДВ хабарига кўра, ҳодиса 18-октабр кечқурун юз берган. Авиакомпания Австриянинг АПА ахборот агентлигига таҳдид ҳақида хабар келиб тушганини ва самолёт Болгария пойтахтида текширилаётганини тасдиқлаган.
Флигҳтрадар24 маълумотларига кўра, лайнер аввал одатдаги йўналиш бўйлаб учган. Аммо Руминиянинг жануби осмонида кескин бурилиб, Софияга йўналган.
Скй Невс телеканалига Болгария расмийлари самолёт қўнишидан олдин уни миллий ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчиси кузатиб борганини маълум қилган. Аеропортда барча йўловчилар самолётдан туширилган ва лайнер кўздан кечирилган.
Тахминан уч соатдан сўнг лайнер Софиядан яна ҳавога кўтарилган. У Венага 19-октабрга ўтар кечаси етиб борган.
Хабарда таҳдид ким томонидан ва қандай йўл билан юборилгани, шунингдек, текширувнинг батафсил натижалари ошкор этилмаган.

