Татаристонда қолиб кетган Москва автобуси йўловчиларига қўшимча транспорт юборилди
Москвадан Тошкентга қараб йўл олган ва Татаристонда ушлаб қолинган автобус йўловчиларига Ўзбекистонга қайтишлари учун қўшимча автобус юборилди. Їёрдам Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси томонидан Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. 31 октябрь куни автобус Татаристонда тўхтатилиб, жарима майдончасига жойлаштирилган эди. Оқибатда Ўзбекистон фуқаролари сафарни давом эттира олишмади. Ижтимоий тармоқларда видеомурожаат тарқалди […]

Москвадан Тошкентга қараб йўлга чиққан ва Татаристонда ушлаб қолинган автобус йўловчиларига Ўзбекистонга қайтишлари учун қўшимча транспорт юборилди. Ёрдам Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси томонидан Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
31 октябрь куни автобус Татаристонда тўхтатилиб, жарима майдончасига юборилган. Шу сабабли Ўзбекистон фуқаролари йўлни давом эттира олишмаган. Ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилинган видеопайғом пайдо бўлди.
Шундан сўнг консулхона ва Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан тезкор чоралар кўрилди. Йўловчиларнинг ватанга қайтишини таъминлаш учун қўшимча автобус юборилди.

