Маҳаллий

Россиядан Ўзбекистонга автобусда қайтмоқчи бўлган йўловчилар огоҳлантирилди

Билдирилишича, фирибгарлар йўловчиларга давлат томонидан ташкил этилган автобусларда Тошкентга жўнатишларини айтишади. Сўнгра гўёки кассаларда чипта қолмаганлигини айтиб, аслида белгиланган нархдан бир неча баробар қимматга чипта сотишади, йўловчилар эса ноқонуний фаолият юритувчи автобусларга чиқариб юборилади.

Россиядан Ўзбекистонга автобусда қайтмоқчи бўлган йўловчилар огоҳлантирилди

Транспорт вазирлиги Россиянинг Москва шаҳридан Тошкентга автобусда қайтишни режалаштирган йўловчиларни фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирди.

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Москва шаҳридан Тошкентга «Узаутотранс Сервисе» компаниясининг автобус қатновлари орқали қайтишни истаган йўловчиларнинг фирибгарлар тузоғига тушиб қолаётгани билан боғлиқ ҳолатлар кузатилаётгани айтилди.

Таъкидланишича, фирибгарлар ижтимоий тармоқлар ва ЁуТубе каналларида «Узаутотранс Сервисе» компанияси автобусларининг фото ҳамда видео тасвирларидан фойдаланиб, қатновлар ҳақидаги эълонларни жойлаштирмоқда. Улар йўловчиларга давлат томонидан ташкил этилган «Узаутотранс Сервисе» компанияси автобусларида Тошкентга жўнатишини айтишади. Кейин эса гўёки кассаларда чипта қолмаганини ва чипталарни бевосита ўзларидан сотиб олиш кераклигини билдириб, аслида белгиланган нархдан бир неча баробар қимматга чипта таклиф қилишади.

“Энг ачинарлиси бир неча баробар қимматга чипта сотиб олган йўловчилар ноқонуний фаолият юритувчи автобусларга чиқариб юборилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.

Маълумотга кўра, «Узаутотранс Сервисе» компанияси қатновларни Москва шаҳридаги «Новоясеневская» ҳамда «Котелники» автостансияларидан «Тошкент» автовокзалига душанба ва пайшанба кунлари амалга оширади. Чипталарни мазкур автостансияларнинг кассаларидан, уларга тегишли мобил илова ва сайтлар орқали онлайн тарзда харид қилиш мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.