Иқтисодиёт

“Ташаббусли бюджет”да яна 417 та лойиҳа ғолиб бўлди

“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги 2-мавсуми доирасида асосий ғолиблар қаторидан жой ололмаган 417 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди.

“Ташаббусли бюджет”да яна 417 та лойиҳа ғолиб деб топилди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 346 та лойиҳа қўшимча ғолиб сифатида тан олинган. Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 240,3 млрд сўм ажратилди.

Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари қарорларига асосан, маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан яна 71 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб эълон қилинди. Бу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 101,0 млрд сўм йўналтирилди.

Маълумот учун: амалдаги тартибга биноан, халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан навбатдаги лойиҳаларни қўшимча тарзда ғолиб деб эълон қилиш ваколатига эга.

Шу тариқа, жорий йилги 2-мавсум якунларига кўра, умумий қиймати 3,3 трлн сўм бўлган жами 2 612 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.