“Ташаббусли бюджет”да овоз берувчилар портрети ишга тушди
Энди у ёки бу лойиҳага овоз берувчи шахсларнинг жинси, мобил оператори ва қайси ҳудудда рўйхатдан ўтганини ҳам кўриш мумкин.

"Ташаббусли бюджет" лойиҳаларига овоз берган фуқаролар ҳақида ма'лумот олиш имконини берувчи "Очиқ бюджет" порталида янги функсия – "Овоз берувчилар портрети" ишга туширилди.
Эндиликда ҳар бир овоз бо'йича овоз берувчининг жинси, ёши, ҳудуди ва қайси алоқа оператори абонентлиги каби батафсил ма'лумотлар мавжуд.
Барча овозлар "Бир фуқаро – бир овоз" тамойилига мувофиқ, тегишли текширувлардан о'тказилгандан со'нг қабул қилинади.
Эслатиб о'тамиз, илгари порталда фақат овоз берувчиларнинг телефон рақамидаги охирги рақамлар ва овоз берилган вақтни ко'риш мумкин эди.

