Сиёсат

1 августдан ташаббусли бюджьетда янги тартиб жорий этилади

2026 йил 1 августдан бошлаб ташаббусли бюджьет жараёнида депутатларнинг ваколатлари кенгайтирилади. Энди улар ажратилган маблағлар доирасида бир ёки бир нечта лойиҳани қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилиш имкониятига эга бўлади.

1-августдан бошлаб ташаббусли бюджет тизимида янги тартиб кучга киради.

Қонунчиликка киритилган ўзгаришларга кўра, эндиликда ҳар бир депутат "Очиқ бюджет" ахборот порталида бир мавсум давомида ўзига ажратилган маблағлар ҳисобидан бир ёки бир нечта лойиҳани танлаб, уларни қўшимча ғолиб деб эълон қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Агар депутатнинг ваколати муддатидан олдин тугатилса, ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссия қарорига асосан, тегишли сайлов округидаги қўшимча ғолиб лойиҳалар бошқа депутатлар томонидан белгиланади.

Ушбу тартиб ташаббусли бюджет доирасида аҳоли томонидан таклиф этилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтиришга ҳамда депутатларнинг ушбу жараёндаги фаол иштирокини кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.