“Тарих фақат ўзимизга тегишли эмас, у — минтақаники”. Ўзбекистоннинг давлатчилик тарихи қандай ҳикоя қилиняпти?
Бу йилги Мустақиллик тадбирида Ўзбекистон давлатчилиги тарихи хронологик ёритилиб, турли давр байроқлари кўрсатилди. Ҳукумат бу билан нима демоқчи бўлди? Бугунги Ўзбекистон қайси давр вориси сифатида кўрилмоқда? Газета тарихчи Баҳром Ирзаев ва сиёсацҳунос Ҳамид Содиқ билан мавзуни муҳокама қилди.

“Тарих фақат ўзимизга тегишли эмас, у — минтақаники”. Ўзбекистоннинг давлатчилик тарихи қандай ҳикоя қилиняпти?
2026-йил 1-сентабрда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланди. Байрам тадбири Янги Тошкент ҳудудида катта тантана билан ўтди. Бу йилги дастурдаги чиқишлар одатдаги ссенарийлардан бироз фарқ қилди. Айниқса, давлатчилик тарихининг қисқа хронологияда гавдалантирилгани кўпчилик томонидан илиқ кутиб олинди.
Хўш, бу сафарги мустақиллик тадбирида қандай сиёсий ва тарихий ишоралар берилди? Бугунги Ўзбекистон қайси даврнинг вориси сифатида кўрсатилмоқда? Ҳукумат нимани айтмоқчи бўлди?
Газета тарихчи Баҳром Ирзаев ва сиёсацҳунос Ҳамид Содиқ билан шу мавзуни муҳокама қилди.
— Баҳром ака, аввал тадбир ҳақида гаплашсак. Сиз учун бу йилги байрам қандай ўтди? Унда нимани ҳис қилдингиз ва қандай тарихий ишораларни кўрдингиз?
— Ҳар йили мустақиллик байрамида расмийлар қандайдир янгиликка ўхшаган бир нарсани ўйлаб дастурга қўшишади. Ўтган йилларда жадидлар сиймоси гавдалантирилганди, бу сафарги тадбир эса янада эски тарих билан бойитилди. Менимча, бу Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги фаолиятимиз билан боғлиқ. Бугунги геосиёсий вазиятда ўзликни англаш муҳим бўлиб боряпти. Кўп ҳолларда гўёки посцовет давлатлари Лениннинг чизган чизиғи билан вужудга келгани, давлатчилик пайдо бўлгани ҳақида даъволар бўлади.
Ваҳоланки, Ўзбекистон давлати анча аввалдан бор бўлган, тарихда ўзбеклар, Ўзбекия деган карталар битта бизда эмас, Британияда ХВИ асрлардаёқ мавжуд бўлган. Мустақилликнинг 35 йиллиги дейилаётган бир пайтда бирданига эрамиздан аввалги ВИИ асрдаги Хоразм ёки Бахтар байроқлари билан чиқиш қилишяпти.
Балки бу бир пайтлар Эрон билан тортишув бошланган пайтда “қандай қилиб 250 йиллик давлат минг йиллик тамаддун эгаси бўлган Эрон билан баҳслашади?” деган баҳслар учун қўйилгандир. Тадбирда Ўзбекистон минг йилдан эмас, ундан ҳам кўпроқ, 3000-йиллик давлатчиликка эга деган ишорани кўрдим. Ҳақиқатан ҳам, жуда яхши ўйланган. Лекин чиқишларда баъзи давлатлар кўринмади, масалан, айнан ўзак ҳисобланган Салжуқийлар киритилмаган.
Турк хоқонлигига кўзим тушмади, ваҳоланки, улар билан пойтахтимиз бир бўлган. Ёки Хоразмни олишганда Ғазнавийлар кўринмади. Аксинча, Бобурийлар кўрингандек. Менимча, бу нарсаларни нарратив деб оладиган бўлсак, нима бўлган тақдирда ҳам, тамаддун ва байроқларнинг кўтарилгани қизиқ бўлди.
Масалан, бошқа кўринишда қилиш мумкин эди, лекин аскарлар байроқ кўтариб чопиб-чопиб ўтиб кетгани доим ғоя бўлган. Ғоя бўлса, аскарлар жонни фидо қилиш учун урушга киришади. Тарихдан урушлар бўлиб келган, кимдир сув, кимдир мулк ёки мансаб талашиб уришган, эр-хотин ёки ака-укалар уруши бўлган. Аммо байроқ учун уришиш учун катта бир ғоя керак, бу асрлар давомида қаҳрамонлик сифатида кўриб келинади.
Яъни байрамда шундай ғояни тутган давлатлар ҳам бўлган деган белгини кўриш мумкин. Бу жудаям яхши ўйланган, шунинг учун кўпчиликда ижобий таассурот қолдирган бўлса керак.
— Баҳром ака, ўзи давлатчилик тарихи қандай ҳикоя қилиняпти? Бу бўйича ҳам фикрларингиз қизиқ. Ҳамид ака, сиз учун бу галги тадбир олдингиларидан қандай фарқланди ва сиёсий доктринани нимада кўрдингиз?
— Умуман олганда, мустақиллик байрамига нисбатан муносабат Ислом Каримов даврида шаклланганди, маълум бир қолиплар бор эди. Байрамда айрим эпизодлар ўзгармаса, ссенарий ўзгармасди. Бу Ўзбекистоннинг ичидаги жараёнларни кўрсатарди. Деярли барча вилоятнинг санъаткорлари чиқарди ва ўзининг санъатини кўрсатарди.
У вақтдаги мустақиллик байрамида ҳеч қайси бир давлатчилик билан боғлиқ сиёсий белгиларни кўрмасдик. Табиийки, бу Ислом Абдуғаниевичнинг услуби эди ва маълум бир муддат ўтгандан кейин, яъни 2016-йилдан кейин мустақиллик байрами орада бироз тўхтагандек бўлиб, кейин бир Абдулла Қодирий боғида ҳам бошқа форматларда ташкил этилди.
Масалан, жадидларни эсладик, кейин давлатларни кўрсатяпмиз, яъни ҳозир ҳар бир мустақиллик байрамида давлатчилик масаласи, яъни атрофимиздаги давлатлар уларнинг ҳозирги давлат бўлишига ҳаққи борми деган савол нуқтаи назардан вужудга келяпти.
Россия медиасини кузатадиган бўлсангиз, сизларда давлатчилик бўлмаган деган маънодаги чиқишлар кўп, энг кўпи Қозоғистонга йўналтирилган пропагандистик муносабат ҳисобланади. Ҳаттоки Украинага ҳужум қилишдан олдин уларга ҳам “сизларда давлатчилик бўлмаган” дейилган, аннексия бошланишидан олдин мана шу энг асосий нарративлардан бири эди.
Шу нуқтаи назардан оладиган бўлсак, Ўзбекистонда энг асосий сиёсий байрамимизда давлатлар эсланиши жуда муҳим. Албатта, Баҳром ака айтганларидек, бу баҳсли. Аммо геосиёсий жараёнларда ҳозир ўзига хос тартибсизлик кечяпти. Бундай тартибсизлик жараёнида “уларнинг байроғи борми ўзи?” деган савол ҳамиша биринчи ўринда турган. Ким қайси байроқнинг орқасида туради ва мустақиллик байрамига шу контекстнинг кириб келгани — ижобий ҳолат.
Олдин фақат ичимизда ёпиқ эдик, энди эса давлатчиликларни айтяпмиз ва бу ерда нафақат давлатчилик масаласи, балки хронология ҳам бор. Нафақат бу минг йил эрамиздан аввалги Хоразм давлатчилиги нуқтаи назардан, балки у ердаги биз мустамлака бўлган давримиз, яъни кимга мустамлака бўлдик, қандай тушунишимиз керак ва Ислом Каримов, шунингдек, унинг даври эслангани ҳам хронологияни вужудга келтирган.
Шунинг учун умумий олганимизда бу — ижобий ҳолат, лекин таёқнинг бир учи бўлганидек, бошқа учи ҳам бор. Ҳали бунга тўхталамиз ва атрофимиздаги давлатлар шимолда Москва, жанубда Тошкент деган тушунчага бориб қолмаслик керак. Нафақат айнан ўзбек давлатчилиги, балки минтақа давлатчилиги деган масалалар умуман илмий нуқтаи назардан муҳим бўлиши керак.
— Баҳром ака, юқорида тадбирдаги айнан муҳим фрагмент, давлатчилик қисми, қадимги Хоразмдан бошлаб 1991-йилда мустақиллик эълон қилингунча бўлган жойи жудаям эътиборли бўлди. Ростан ҳам тарихий ва сиёсий ишораларга бой. Сизнингча, бу билан ҳукумат нимани даъво қиляпти?
Баҳром Ирзаев:
— Яхши савол. Ҳозир Ҳамиджон бир нарсага эътибор берди. Демак, давлатчилик — аввало ғоя, иккинчидан байроқ кўтарилгандан кейин ҳудудий даъво юзага келади. Озарбайжонга борганимизда битта нарсани кўрдикки, 2 халқ адабиёти ниҳоятда бир-бирига яқин. Уларнинг олимлари буни “биз 3 марта бир байроқ остида бўлганмиз. Шу сабабли ҳам адабиётимиз яқин” деб тушунтиришди.
Яъни бу байроқларни айнан ким кўтаргани муҳим эмас, муҳими биз ўша пайтда ҳаммани бирлаштира олганмиз. Демак, бир байроқ остида эмин-эркин яшаганмиз, бир тамаддун яратганмиз. Масалан, ҳеч ким Темурийлар бу соф ўзбеклар дея олмайди, унинг қанча қўмондонлари, пирлари ёки Саид Барака бўладими, уларнинг миллати — кейинги масала.
Ҳатто, Европадан келган элчиларнинг Темур давлати ҳуқуқий давлат экани, миллатидан қатъи назар таъқибга учрамагани ҳақида ҳам тавсифлари бор. Шу нарса назарда тутилаётган бўлиши мумкин. Байроқларнинг ҳаммаси намойиш этилгани билан қайсидир миллат устувор кўрилмаяпти, аксинча ҳаммаси муҳим экани кўрсатиляпти.
Шайбонийларга анча урғу берилди. Шу пайтгача Темурийлар гапирилаётганда Шайбонийхонлар тилга олинмасди. Ваҳоланки, улар ҳам тарихда энг катта из қолдирган, тамаддуннинг бир қисми ҳисобланган. Яқинда Қозоғистонда бир конференсия бўлди, биздан ҳам баъзи олимлар борди. Олтин Ўрда жўжи улусининг номини Алаш деб айтишади, у ўтган асрнинг бошида меросхўр сифатида кўрилади.
Масалан, биз кеча шу байроқни ўйламадик-да. Ваҳоланки, битта вилоятимиз бўлса ҳам шу таркибда эди. Амир Темур томонидан жуда катта эҳтиром кўрсатилган эди. Яъни у ёқдан келин олиш масаласи, Олтин Ўрда мероси даъвоси… Катта кенглик кимники бўлса, дунё ўшаники деган ғоя бор.
— Ҳамид ака, таёқнинг нариги учи деганда нималарни назарда тутдингиз?
— Бугунги кунда дунё сиёсатидаги йўналишлар, оқимни инобатга оладиган бўлсак, миллий давлатчилик деган масала нацияларга асосланган. Миллат деганда сиёсий-ғоявий нуқтаи назардан нация тушунчасини қўлласак, кўпчиликка тушунарли бўлади. Нацияга асосланган, ҳар бир миллатнинг чегараси бўлиши керак деган модерн тушунчадаги янги давлатчилик 1924-йил тўлиқ кириб келган. У ўзининг моҳиятига кўра, тарихи тўлақонли бўлиши керак. Масалан, давлатчилик нуқтаи назаридан, сизнинг чизиб берилган миллий давлатчилигингиз бутун тарихга эга бўлиши керак. Масалан, 40 фоиз етмай турган бўлса, қўшиб юборишингиз керак.
Масалан, бирор давлатнинг ошхона мусиқа, айниқса давлатчилик тарихи, пойтахтлари, унинг марказида турадиган шахс — ҳаммаси бўлиши керак. Ва бундай жараён 1924-йилдан кейин жуда катта бир даврни босиб ўтди. Мана шу давр ҳозир инқирозда. Байрамни ташкил қилаётган одамлар шуни тушуниши керак. Ҳозир миллатга урғу бериб ривожланадиган давр аста-секин кетяпти.
Шунинг учун ҳам минтақа назарда тутилгани муҳимроқ. Масалан, тасаввур қилинг, Хоразм давлатчилиги камида 3 марта эсланди. Бошида Хоразм давлатчилиги, ўртада Хоразмшоҳлар ва охирида Хивахонлиги. Буни кўрганингиздан кейин, турли хил бўлиниш билан боғлиқ масалалар вужудга келиши табиий. Агар ўзбек давлатчилиги деб минтақадан ажратадиган бўлсак, ўзимизнинг ичимизда ҳам ажралишлар вужудга келади. Мен хоразмлик бўлиб туриб яхши билганим учун айтяпман.
Яъни сепаратистик руҳ нуқтаи назардан, биз алоҳида давлат бўлганмиз, ҳатто, ошхонамизнинг тарихи ҳам алоҳида, ўзбек эмасмиз дейишим мумкин. Шунинг учун мустақиллик каби сиёсий байрамларга тус бераётганда турли хил қўшниларга нисбатан, ҳатто, Эрондан тортиб Хитойгача миллатга асосланган ўзанлардан чиқиб кетмаслигимиз керак. Мана шу таёқнинг иккинчи учи бўлади. Ҳозир нима учун атрофимиздаги давлатлар кескин муносабат билдиришмайди? Чунки реал сиёсатимиз қўшнилар билан яхши муносабатларни ўрнатишга қаратилган. Бу бизни ушлаб қолди.
Агар Ислом Каримов даврида байрам шундай ўтганида, улар росманасига қўрқиб кетган бўларди. Ўзбекистон ҳудуди — сиёсий ғоялар маркази бўлган. Биз “мана бу давлатлар бизларники” дейдиган бўлсак, ҳамма маълум бир давлатларни талашишни бошлайди. Албатта, мен бу ерда масалани чуқурлаштирмоқчи эмасман, лекин кейинги байрамларда мазкур жиҳатларга урғу қаратиш керак.
Яъни ўзбек давлатчилиги деб алоҳида урғу беришнинг ҳозир ҳеч кимга фойдаси йўқ. Минтақамиз давлатчилиги дейиладиган бўлса, атрофимиздагилар ҳам бунга салбий муносабат билдирмайди ва юқорида айтиб ўтдим, шимолда Москва бўлса, жанубда Тошкент бўлиб қолиши керак эмас. Марказий Осиёда 80 миллион атрофида аҳоли бўлса, шунинг тенг ярми Ўзбекистонда турибди.
Ва Марказий Осиёнинг давлатчилигини марказлар белгилаб беради, яъни сиёсат шаҳарда вужудга келади. Албатта, сиёсатни даштда ҳам вужудга келтирганлар бор, лекин миллатга асосланган замонавий давлатчилик айнан шаҳарлар билан кўрилади. Шунинг учун буни ҳам ўйлаган ҳолда кейинги байрамларда унинг мазмунига эътибор қаратиш керак, назаримда.
— Баҳром ака, ҳозирги Ўзбекистоннинг шаклланишида қайси даврни муҳим деб ҳисоблайсиз? Бугун Ўзбекистон қайси давлатчилик тарихининг вориси сифатида кўриляпти, сизнингча, ёки кўрилиши керак? Консертда бу мавҳум қолгандек кўриняпти. Сизнинг фикрингиз қандай?
— Олдинроқ қайсидир йирик тадбирда Амир Темурнинг байроғи вертолётда учирилган эди. Менимча, Ўзбекистон — Темур ва Темурийлар даврининг вориси. Мирзо Улуғбек даврида астрономия, Камолиддин Беҳзод даврида санъат, Алишер Навоий даврида чиғатой тили ривожланди. Бу тил Олтин Ўрдада қандай бузган бўлса, у ерда шундай фойдаланилди.
Масалан, Усмонли султонларининг айримлари хатларини чиғатой тилида ёзган дейишади. Ёки ҳозирги Украина, Кавказ ҳудудларида арманлар, бошқа миллатларнинг ўзаро келишган тили бор. Бу ҳам кўпроқ ўша қипчоқ тилига ўхшайди ёки ўғуз шаклига эмас, айнан чиғатой тилига тортади. Яъни буларнинг ҳаммаси — жуда катта мафкуранинг меваси. Уларнинг ўзаро ўртоқ тили ҳисобланган. Темурийлар даврида бутун бир катта маданият яратилди ва бизнинг давлатчилигимизда шу нарса бўлса керак.
Лекин байрамда яна бир қизиқ нарса бўлди, яъни экранда Муҳаммаджон Тинишбоевнингми, Мустафо Чўқайнинг суратлари ўтиб кетди, яъни Туркистон Мухторияти ҳам эсланди. Бундан қозоқ бовурларимиз ҳам бир эътироф сифатида хурсанд бўлди. Туркистон байроғи учун ҳаммамиз: ўзбек, қозоқ, татар, ҳатто, Европа миллатлари ҳам бирлашганини англатади.
Агар биз тарихни жуда кам биладиган бўлсак, юқорида хоразмликлар масаласида айтилганидек, ноқулай ҳолат юзага келади. Бу тарих ҳақидаги билимимизнинг ниҳоятда аянчли даражада камлигидан бўлиб қолади. Қайси шоҳнинг уруғи йўқ? Жуда катта ижтимоий асос, яъни боғлаб-боғлаб хонга олиб борилишининг катта мафкураси бўлиши керак.
Олтин Ўрдадаги вакил келиб, ворисни тахтга кўтараётганда ҳиссаси бўлиши, яъни бир учини ушлаб туриши керак. Ундан кейин бу одам ҳаммамизнинг хонимиз, шунга гувоҳлик берамиз дейди. Яъни тахтнинг, байроқнинг олиниши ҳаммани тинчлантириб, бир вақтнинг ўзида масъулият пайдо қилади. Масалан, ҳамма жадид газеталарида қарасангиз, рус императори Болгарияга борди деган ёзувни энг қуйида кўрасиз.
Лекин Усмонли халифа ёки Туркияда бўлаётган бир воқеани жуда юқорига олишади. Яъни бир давлатнинг қўлида мустамлака бўла туриб, бошқасини юқорига олиш мумкин? Бунга ҳуқуқий мажбурият бўлиши мумкин, лекин маънан мажбур эмас. Маънан Усмонли халифа ёки Туркияни тепага қўяди. Бу — давлатчиликнинг қудрати. Биз тарихни кўрсатяпмиз, лекин энди тарихни мактабда жуда жиддий ўргатишимиз керак бўлади.
Бир тадбирда тарих бир неча дақиқаларда ўтиб кетади, лекин энди йиллаб буни мактабларимизда ўргатишимиз керак ва бизнинг давлатчилигимиз бошқаларга тегишли эмас, фақат битта бизга тегишли деган гап бўлиши керак эмас. Тарихни жуда кўп иплар бир-бирига боғлаб туради, бу миллат ва аввало деколониал тафаккур учун керак.
Иккинчи нарса, масалан, Эрдоған кўпчилик байроқларнинг олдидан ўтади. Кўпчилиги Эрондан нариёққа ўтмаган байроқлар бўлади. Баъзилари жуда ҳам шарқда эди. Биз 1925-йилдаги чизиқ бўйича тарихимиз, байроқларимизни санаб ўтиб кецак, қолипдан чиқолмаган бўлиб қоламиз. Гап шунда. Агар шундай дейдиган бўлсак, бизнинг фарзандларимиз ўша ҳудудларга борганда ўзини бегонадек тутмайди. “Мана шу кенгликлар менинг ватаним” дейиши мумкин. Ҳудудий яхлитлик шу.

