Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан сўзлаган табригидан асосий фикрлар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан халқни самимий табриклаб, тантанали маросимда нутқ сўзлади. Қуйида давлат раҳбари нутқининг асосий жиҳатлари келтирилган:
* Буюк истиқлолимизнинг илдизлари уч минг йилдан ортиқ давлатчилик анъаналари ва қадимий сивилизациямиз тарихига бориб тақалади.
* Мустақиллик, аввало, бизга шону шарафимизни, муқаддас динимизни, она тилимизни ва унутилаётган миллий қадриятларимизни қайтариб берди.
* Бугунги эркин ҳаёт учун жонини фидо қилган улуғ аждодларимиз, жадидлар хотирасига та'зим бажо келтирамиз.
* Биринчи Президентимиз, атоқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасини эҳтиром билан ёд этамиз.
* Ислоҳотларни бошлаган илк кунларданоқ халқнинг қалбига қулоқ тутдик, аҳолининг дардига дармон бўлишни мақсад қилдик.
* “Пахта қуллиги”, “мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати”, “конвертация чеклови”, “прописка” каби одамларни йиллар давомида қийнаб келган муаммоларга барҳам бердик.
* Ҳар бир инсон эркин ва фаровон яшайдиган жамиятни барпо этиш учун кейинги 10 йилда тинимсиз изландик, қаттиқ меҳнат қилдик. Ўзбекистонни дунёга кенг очдик.
* 2030-йилда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 160 миллиард долларга етказишни режа қилган эдик. Бу вазифани шу йилнинг ўзида ортиг'и билан амалга оширамиз ва даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига кирамиз.
* Бугунги кунда камбаг'аллик даражасини 2017-йилдаги 35 фоиздан 4 фоизга туширишга эришдик. 10 миллион нафар инсоннинг турмуш сифати яхшиланди.
* Мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабаларининг ярмидан кўпини қизлар ва аёллар ташкил этади. Билимли қизлар — билимли оила, билимли авлод, маърифатли жамият деганидир.
* Таълим билан бир қаторда илм-фан, замонавий технология ва инновацияларни ҳам тараққиётимизнинг ҳал қилувчи омили деб биламиз.
* Президент: “Менинг ниятим: Ўзбекистон технология соҳаларида жаҳонга илғор ташаббусларни таклиф қиладиган марказга айланиши зарур”, деди.
* Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 1991-йилдаги 66,4 ёшдан 2025-йилда 75,4 ёшга етгани, гўдаклар ва оналар ўлими кўрсаткичи 4 баробар камайгани соҳадаги ислоҳотларимизнинг энг муҳим натижасидир.
* Мамлакатимиз тараққиётнинг мутлақо янги даврига қадам қўймоқда. Келгуси ўн йиллик биз учун миллий юксалиш даври бўлади.
* Келгуси йилларда юртимизда инсон қадрини янада юксалтирадиган 7 та миллий дастурни амалга оширамиз.
* Биринчи миллий дастур билим ва малакани келгуси тараққиётимизнинг асосий капиталига айлантиришдан иборат бўлади.
* Тиббиётда профилактикани кучайтириш орқали саломатликни асраш моделига ўтамиз. Давлат тиббий суғуртаси мамлакатнинг барча хонадонларига кириб боради.
* 2030-йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажми 300 миллиард долларга етказилади.
* Тўртинчи миллий дастур сув ва табиатга муносабатни тубдан ўзгартиришга қаратилади.
* Фуқаролар ва тадбиркорларнинг қонуний кафолатларини кучайтириш бўйича ислоҳотларимизни қатъий давом эттирамиз.
* Маҳалла жамият тараққиётининг асосий буюртмачисига айлантирилади.
* Ўзбекистонни халқаро дипломатиянинг муҳим марказига айлантириш учун кўпқиррали, вазмин ва мувозанатли ташқи сиёсатни давом эттирамиз.
* Биз бугун кечагидан кучлимиз. Насиб эца, эртага бундан ҳам кучли бўламиз.
* Халқ ва давлат ягона мақсад йўлида бирлашиб, астойдил ҳаракат қилса, забт этиб бўлмайдиган марранинг ўзи йўқ. Бундай буюк қудратга эга халқ ва давлатни енга оладиган кучнинг ўзи йўқ.
* Матонатли, мард ва олижаноб халқимиз ўз олдига қўйган улуғ мақсадларга албатта етади.

