Танзила Норбоева ва Рустам Имомали парламентлараро ҳамкорликни муҳокама қилди
Тожикистон парламенти юқори палатаси раиси Рустам Имомали боşçилигидаги делегация Öзбекистонга таşриф буюрди. Таşриф доирасида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева билан уçраşув öтказилиб, икки мамлакат парламентлари ҳамкорлигини ривожлантириş бöйиçа янги «йöл харитаси» имзоланди.

Танзила Норбоева ва Рустам Имомали парламентлараро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Тожикистон Мажлиси Олий Мажлиси Миллий раиси Рустам Имомали бощилигидаги делегация 4-ноябр куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева билан учрашув ўтказилиб, парламентлараро алоқалар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар муносабатларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Ташрифнинг илк қисмида делегация аъзолари «Янги Ўзбекистон» боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Шунингдек, «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш» дирексияси фаолияти билан танишди. Янги Ўзбекистон университети ҳамда Ислом сивилизацияси марказига ташриф чоғида мамлакатимизда таълим ва илм-фан, шунингдек, бой тарихий-маданий меросни асраб-авайлаш ва дунёга танитиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Шундан сўнг, Танзила Норбоева ва Рустам Имомали бощилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, транспорт ва чегараолди инфратузилмасини такомиллаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Томонлар сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, таълим ва инновация соҳалари ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини ҳам таъкидлади.
Учрашув якунида Олий Мажлис Сенати ва Тожикистон Мажлиси Олий Мажлиси Миллий ўртасида 2027–2028-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди. Ушбу ҳужжат парламентлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб, қардош мамлакатлар стратегик шериклигини янги мазмун билан бойитишга хизмат қилади.

