Сиёсат

Танзила Нарбаева АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоларидан иборат делегация билан учрашди. Мулоқотда парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудлари ва АҚШ штатлари ўртасида тўғридан тўғри муносабатларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Танзила Норбоева АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашув ўтказди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатасининг аъзолари Жейсон Смит, Грег Мерфи, Ронни Жексон ва Эдвард Кейсдан иборат делегация билан музокара олиб борди.

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда уни келажакда янада ривожлантириш имкониятлари атрофлича кўриб чиқилди.

Томонлар Ўзбекистон Олий Мажлисининг парламентлараро гуруҳи ва АҚШ Конгресси ўртасидаги алоқалар, шунингдек, АҚШ Конгрессидаги "Ўзбекистон бўйича кокус" фаолияти икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнаётганини таъкидладилар.

Парламент дипломатияси орқали долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва ўзаро манфаатли ечимларни топиш ҳамкорликнинг самарали механизмларидан бири эканлиги қайд этилди.

Мулоқот давомида парламентлараро алоқаларни янада фаоллаштириш ва парламент қўмиталари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудлари ва АҚШ штатлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабатларни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро манфаатли инвестициявий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш истиқболлари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, меҳнат муносабатлари ва гендер тенглик масалаларига тўхталиб ўтилиб, ушбу йўналишларда тажриба алмашиш ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги парламентлараро мулоқотни янада мустаҳкамлаш, амалий ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.