Талаба Битгетъда 64,7 минг УСДТлик савдо қилганликда гумонланмоқда
Тоşкент туманида яşовçи, 2008-йилда туğилган талабага лицензиясиз криптоактивлар савдоси билан şуğуллангани юзасидан жиноят иşи қöзğатилди. ДХХ маълумотига кöра, у Битгет платформасида жами 64 715 УСДТ миқдорида олди-сотди операцияларини амалга оşирган.

Талаба Битгетъда 64,7 минг УСДТлик савдо қилганликда гумон қилинмоқда
Ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва Тошкент шаҳар ИИББ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларида аниқланган.
Хабарга кўра, пойтахтдаги давлат олий таълим муассасаларидан бирида таҳсил оладиган фуқаро 2025-йил декабридан 2026-йил октабригача Битгет криптобиржасида лицензиясиз фаолият юритган.
Келтирилган 64 715 УСДТ унинг олди-сотди операциялари ҳажми бўлиб, хабарда бу маблағ даромад ёки фойда сифатида кўрсатилмаган.
Шунингдек, у Телеграм орқали 140 та хорижий давлатнинг виртуал телефон рақамларини сотиш билан ҳам шуғуллангани айтилган. Унинг криптоҳамёнида 450 УСДТ борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

