Жиззахда 1,2 млрд сўмлик криптоактивларни ноқонуний айирбошлаган мисрлик талаба ушланди

Жиззахда 1,2 млрд сўмлик криптоактивларни ноқонуний айирбошлаган мисрлик талаба ушланди
Жиззах вилоятида ноқонуний криптовалюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахс аниқланган.
Тезкор маълумотларга кўра ўтказилган тадбир давомида Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларидан бирида таҳсил олаётган, 2002-йилда Миср Араб Республикасида туғилган шахснинг қонунчиликка зид равишда криптоактивлар айирбошлаш фаолияти билан шуғулланиб келаётгани маълум бўлган. Унинг қўл телефони холислар иштирокида текширилганда, криптовалютани сақлаш, қабул қилиш ва юбориш учун мўлжалланган махсус дастур ҳамда электрон криптоҳамён мавжудлиги тасдиқланган.
Ўтказилган текширувлар натижасида ушбу электрон ҳамён орқали жами 1 миллиард 250 миллион 319 минг 973 сўм миқдорида криптоактивлар айирбошланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиззах вилояти ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улар 2025-йилнинг июлидан 2026-йилнинг январига қадар 793 минг УСДТ (тахминан 9,7 млрд сўмлик) криптоактивлар айланмасини амалга оширган.

