Дунё

Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режимни қайтариши мумкин. ТИВ музокаралар олиб бормоқда

Таиланд виза расмийлаштиришдаги мураккабликларни инобатга олиб, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар сайёҳлари учун визасиз режимни қайтармоқчи. Визасиз қолиш муддатини 15 кун этиб белгилаш таклиф этилмоқда. Ўзбекистон ТИВнинг Газетаъга маълум қилишича, бу борада бир неча ҳафтадан бери музокара кетмоқда.

Таиланд Ўзбекистон учун визасиз тартибни қайта тиклаши мумкин. ТИВ музокара олиб бормоқда

Таиланд Туризм ва спорт вазирлиги Ўзбекистон, шунингдек, Колумбия ва Мексикадан келадиган сайёҳлар учун визасиз режимни қайтариш тарафдори бўлиб, визасиз қолиш муддатини 15 кун этиб белгилашни таклиф қилмоқда.

Бу қарор 15-сентабрдан бошлаб 93 та давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун амалда бўлган 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилингач, виза аризаларини тезкор кўриб чиқишдаги муаммолар ва сайёҳлар оқимининг камайиши билан изоҳланмоқда.

Туризм ва спорт вазири Сурасак Пханчароенворакул вазирлик турли мамлакатларга дахлдор визаларнинг сурункали кечикишидан хабардор эканини тасдиқлади. Шу сабабли вазирлик 9-ноябр куни бўлиб ўтадиган йиғилишда Виза сиёсати бўйича қўмитага “хавфсизлик учун хавф даражаси паст” бўлган давлатлар учун 15 кунлик визасиз киришни жорий этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилмоқчи.

Вазирлик, шунингдек, виза олиш учун Таиланднинг Москвадаги элчихонасига мурожаат қилишга мажбур бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун тартиб-таомиллар ниҳоятда мураккаблашганидан хабардор эканини билдирди.

“Бу оғир жараён маҳаллий турагентларни Таиланд бўйича сайёҳлик пакетларини бекор қилиб, Ветнам каби рақобатдош йўналишларни танлашга мажбур қилди”, — деб ёзади нашр.

“Таклиф этилаётган виза сиёсатидаги ислоҳотлар ана шундай муаммоларни бартараф этиш, келувчи меҳмонлар учун қулай шароит яратиш ҳамда халқаро туроператорлар ва авиакомпаниялар ишончини қайта тиклашга қаратилган”, — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Омонулла Файзиев Таиланд томонидан виза режими жорий этилишидан олдинроқ Газетаъга идора мамлакат фуқаролари учун янада қулай шароитлар яратиш устида ишлаётганини маълум қилганди.

“Биз бу тартибни ўзгартириш бўйича Таиланд томони билан музокаралар олиб боряпмиз”, — деганди у.

ТИВ вакили Газета сўровига жавобан, Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонаси сўнгги ойларда виза режимини юмшатиш бўйича музокаралар олиб борганини таъкидлади. Чоршанба, 28-октабр кунига Таиланд ТИВ билан музокаралар белгиланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.