Дунё

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун кириш қоидаларини ўзгартиради

15 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари Таиландга туристик сафар учун визани олдиндан олиши керак бўлади. Визасиз 60 кунлик режим бекор қилинади.

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун кириш тартибини ўзгартирмоқда.

2026-йил 15-сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Таиландга сайёҳлик мақсадида бориш учун визани олдиндан олишлари шарт бўлади. Шу санадан бошлаб амалдаги 60 кунлик визасиз кириш имконияти ва келганда виза олиш (Виса он Арривал) тартиби бекор қилинади. Бу ҳақда Узбекистан Аирвайс матбуот хизмати маълум қилди.

14-сентябрга қадар Ўзбекистон фуқаролари Таиландга 60 кунгача визасиз киришлари мумкин.

Янги қоидалар кучга киргач, сайёҳлик визасини сафарга чиқишдан аввал олиш талаб этилади. Аризани, жумладан, thaievisa.go.тҳ расмий тизими орқали топшириш мумкин.

Шуни таъкидлаш керакки, сайт орқали виза йиғимини онлайн тўлаш имконияти мавжуд эмас. Йиғимни АҚШ долларида Таиланднинг энг яқин консулхонасида тўлаш лозим.

Узбекистан Аирвайс ҲЙ531 рейси йўловчиларига алоҳида эътибор қаратишни сўради. Ушбу самолёт 14-сентябр куни Тошкентдан учиб, Бангкокка 15-сентябр куни етиб бориши режалаштирилган. Шу сабабли, ушбу рейс йўловчилари янги виза талабларига мувофиқ бўлишлари керак.

Йўловчиларга сафарларни режалаштиришда ва авиачипталарни харид қилишда ушбу ўзгаришларни инобатга олиш тавсия этилади. Янги талабларга риоя қилмаслик рейсга рўйхатдан ўтиш ёки Таиландга киришнинг рад этилишига олиб келиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.