Таиланд 15-сентабрдан бошлаб Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олган 93 мамлакат фуқаролари учун 60 кунлик визасиз саёҳатни бекор қилади.
15-сентабрдан бошлаб Таиланд Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олган 93 мамлакат фуқаролари учун амалдаги 60 кунлик визасиз саёҳатни бекор қилади. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Ўзбекистон фуқаролари қиролликка сайёҳлик сафарлари учун олдиндан виза олишлари кераклигини эълон қилди.

Таиланд 15-сентабрдан бошлаб О'збекистонни ҳам о'з ичига олган 93 мамлакат фуқаролари учун 60 кунлик визасиз саёҳатни то'хтатади.
Таиланд ҳукумати 93 мамлакат фуқаролари, жумладан, О'збекистон фуқаролари учун 60 кунлик визасиз саёҳатни расман то'хтатди, деб хабар беради Бангкок Пост Роял Газетте нашрига таяниб.
Бош вазир ва ички ишлар вазири Анутҳин Чанвиракун томонидан 31-август куни имзоланган фармон 2026-йил 15-сентабрдан, э'лон қилинганидан 15 кун о'тгач кучга киради.
Май ойида Таиланд Вазирлар Маҳкамаси хорижий фуқаролар томонидан суиисте'молликлар борасидаги хавотирлар ортиб бораётган бир пайтда визасиз саёҳат муддатини қисқартиришни ма'қуллади. Расмийлар туризм ниқоби остида Таиландга кирган чет элликлар ноқонуний бизнесни ё'лга қо'йганликларини, рухсатномасиз ишлаётганликларини ёки трансмиллий жиноий схемаларда иштирок этаётганликларини та'кидладилар.
Янги қоидаларга ко'ра, 60 та мамлакат фуқаролари Таиландга 30 кунгача визасиз киришлари мумкин бо'лади. Ушбу ро'йхатга Австралия, Буюк Британия, Европа Иттифоқи, Грузия, Бирлашган Араб Амирликлари, АҚШ, Туркия, Украина ва Япония киради. Марказий Осиё мамлакатларидан фақат Қирг'изистон ушбу ро'йхатга киритилган.
Бундан ташқари, ушбу 60 та давлат фуқароларига Таиландга қуруқликдаги чегара о'тиш жойлари орқали календар йилида икки мартадан ко'п бо'лмаган ҳолда киришга рухсат берилади. Бруней, Индонезия, Малайзия ва Сингапур фуқаролари учун истисно мавжуд.
Озарбайжон, Беларус ва Сербия фуқаролари келганларида виза олишлари мумкин.
О'збекистон ушбу ро'йхатларнинг бирортасига ҳам киритилмаган. "О'збекистон ҳаво ё'ллари" ма'лумотларига ко'ра, О'збекистон фуқаролари 15-сентабрдан бошлаб Таиландга сайёҳлик мақсадида кириш учун олдиндан виза олишлари керак.
Виза учун аризаларни жо'наб кетишдан олдин, шу жумладан расмий thaievisa.go.тҳ портали орқали топшириш мумкин. Виза то'лови энг яқин Таиланд консуллигида АҚШ долларида то'ланади.
Авиакомпаниянинг аниқлик киритишича, 14-сентабр куни Тошкентдан жо'наб кетадиган, аммо 15-сентабр куни Бангкокка келадиган ҲЙ531 рейсидаги ё'ловчилар аллақачон янги виза талабларига дуч келишмоқда.

