Тадбиркорлар учун электр ва газ бўйича олдиндан тўлов 15 фоизга туширилади
2026 йил 1 ноябрдан автоматлаштирилган ҳисоб тизими ва масофадан ўчириш имкониятига эга ҳисоблагичлардан фойдаланувчи тадбиркорлар

Тадбиркорлар учун электр ва газга олдиндан тўлов миқдори 15 фоизга камайтирилади.
Жорий йилнинг 27-августидаги ПФ–175-сонли фармонига асосан, тадбиркорларни электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш тартибига янги енгиллик киритилмоқда.
Унга кўра, 2026-йил 1-ноябрдан бошлаб, электр энергияси ва табиий газ истеъмолини автоматлаштирилган тизим орқали ҳисобга олувчи ҳамда масофадан туриб ўчириш имкониятига эга ҳисоблагичлар ўрнатган тадбиркорлар учун ойлик истеъмол ҳажмининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўлов механизми жорий этилади.
Аммо тўлов интизомига риоя қилмаган тадбиркорларга ушбу тартиб қўлланилмайди.

