Иқтисодиёт

Корхоналар учун электр энергияси ва газ учун олдиндан тўлов 15 фоизга туширилади

Корхоналар учун электр энергияси ва газга аванс тўлови 15 фоизга камайтирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразмда тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда маълум қилинди.

Ушбу қарор кўплаб тадбиркорларнинг электр энергияси ва газ учун 100 фоизлик олдиндан тўлов айланма маблағларини қисқартираётгани ҳақидаги мурожаатлари асосида қабул қилинди. Эндиликда АСКУЕ ва АСКУГ тизимига уланган, тўлов интизомини бузмаган корхоналар учун аванс миқдори 15 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистон раҳбари таъкидлашича, энергетика соҳасидаги бошқарув тизими тубдан ўзгартирилмоқда. Барча туманларда тадбиркорларнинг ҳозирги эҳтиёжлари ва келажакдаги режаларини инобатга олган ҳолда ишлайдиган янги тизим жорий этилади.

Шунингдек, келгуси йилдан қурилиш соҳасида пудратчи ва лойиҳачиларнинг ўсишини рағбатлантирувчи янги ёндашув бошланади. Унга кўра, қурилиш жойидан қатъи назар, ҳар бир ищи-соат учун энг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида маблағ режалаштирилади.

Бундан ташқари, давлат обьектлари сметасида пудрат корхоналари учун 7 фоиз фойда назарда тутилади, шунингдек, қурилишнинг мураккаблигига қараб лойиҳалаш ишларига обьект қийматининг 4-7 фоизигача маблағ ажратилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.