Маҳаллий

Таълим ташкилотларида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда

Бир қатор НҲҲларга вояга етмаганларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш учун масъул бўлган шахслар томонидан уларга нисбатан жисмоний зўравонлик қилиш, уларни камситиш ва ҳақоратлаш учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди. Болаларга нисбатан зўравонлик қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган педагоглар бир йил муддатга педагогик фаолиятдан четлаштирилади.

Таълим ташкилотларида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш кучайтирилмоқда

11.09.2026 йилдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонун билан болаларнинг ижтимоий ҳимоясини такомиллаштиришга қаратилган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга мувофиқ:

– таълим ташкилотида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш мажбуриятлари юклатилган шахс томонидан тарбиялаш ва таълим бериш жараёнида жисмоний зўравонлик содир этилиши, шунингдек, уларни камситиш ёки ҳақорат қилиш каби ҳаракатларда ифодаланадиган тарзда устидан кулиш (жиноят аломатлари ва бошқа белгиланган ҳуқуқбузарликлар мавжуд бўлмаган тақдирда), БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, давлат ёки нодавлат муассасасининг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган бола учун алимент тўлаши шарт бўлган ота ёки онани алимент тўлашдан озод қилишга йўл қўйилмайди.

Қонун билан белгиланишича, ота-онадан ёки уларнинг биридан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола фойдасига ундириладиган алимент миқдорини камайтириш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари жалб этилади.

Педагогик фаолиятни амалга ошириш жараёнида вояга етмаганларга нисбатан жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар бир йил давомида қуйидаги таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди:

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 12.09.2026 йилдан кучга кирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.