Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”ни йирик ҳисобда енгди, “Қўқон-1912” ўз уйида “Динамо билан дуранг ўйнади

Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди, “Қўқон-1912” эса ўз майдонида “Динамо” билан дуранг қайд этди
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган икки учрашув якунига етди.
“Қўқон-1912” — “Динамо”
Фарғонанинг “Қўқон-1912” жамоаси “Динамо” клубини қабул қилди.
Беллашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар сафидан Силванус Нимели 43-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Артём Радаев мувозанатни тиклади. Ўйин охиригача ҳисоб ўзгармади ва жамоалар дурангга имзо чекди — 1:1.
“Қўқон-1912” 20 очко билан турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилди. “Динамо” эса 27 очко билан 15-ўринда қайд этилган.
“Қўқон-1912” 21-турда сафарда “Андижон” билан ўйнайди. “Динамо” эса “Қизилқум”га қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон Суперлигаси, 20-тур
“Қўқон-1912” — “Динамо” 1:1
Голлар: 1:0 — Нимели (43), 1:1 — Радаев (52).
“Сўғдиёна” — “Машъал”
Турнинг яна бир учрашуви Жиззахда бўлиб ўтди. Унда “Сўғдиёна” жамоаси “Машъал” клуби билан баҳс олиб борди ва мезбонлар ўз уйида голларга бой кечган ўйинда 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мезбонлар сафидан Забиҳилло Ўринбоев дубл қайд этди. Филип Иванович, Люпчо Дориев ва Жамшид Болтабоев “Сўғдиёна”нинг қолган голларига муаллифлик қилди. “Машъал” таркибидан эса Маҳмуджон Жўрабоев ҳамда Ҳумоюн Муртозаев рақиб дарвозасини ишғол қилди — 5:2.
“Сўғдиёна” 27 очко билан турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда. “Машъал” эса 4 очко билан турнир жадвалининг сўнгги поғонасида жойлашган.
Ушбу ғалабадан сўнг 21-тур доирасида “Сўғдиёна” “Хоразм” жамоасига қарши баҳс олиб боради. “Машъал” эса “Локомотив”ни ўз уйида қабул қилади.
Ўзбекистон Суперлигаси, 20-тур
“Сўғдиёна” — “Машъал” 5:2
Голлар: 1:0 — Ўринбоев (4), 2:0 — Иванович (33), 3:0 — Ўринбоев (40), 3:1 — Жўрабоев (40), 4:1 — Дориев (52), 5:1 — Болтабоев (66), 5:2 — Муртозаев (71).

