Суперлигада автоголлар куни: “Қўқон-1912” ўз майдонида “Локомотив”ни мағлуб этди

Суперлигада автоголлар кўп бўлган кун: “Қўқон-1912” ўз уйида “Локомотив”ни мағлуб этди.
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 17-туридаги еттинчи ўйин якунланди. Унда “Қўқон-1912” жамоаси Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилди.
Биринчи бўлимнинг 8-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очди. “Темирйўлчилар” ҳимоячиси Олександр Кучеренко ўз дарвозасини ишғол қилди. Орадан 4 дақиқа ўтар-ўтмас “Қўқон-1912” жамоаси ҳужумчиси Силванус Нимели фарқни иккитага оширди. Асосий вақтнинг сўнгги 10 дақиқасида меҳмонлар ҳисобни қисқартирди. Олег Зотеевнинг зарбасидан сўнг қўқонликлар яримҳимоячиси Шота Гвараза ўз дарвозасига гол уриб қўйди. — 2:1.
Ушбу ғалабадан сўнг “Қўқон-1912” 15 очко билан турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда. “Локомотив” эса 28 очко билан 7-ўриндан жой олган.
“Қўқон-1912” 18-тур доирасида меҳмонда “Бунёдкор” билан баҳс олиб боради. “Локомотив” эса “Хоразм” жамоасига қарши ўйнайди.
Ўзбекистон Суперлигаси, 17-тур
“Қўқон-1912” — “Локомотив” 2:1
Голлар: 1:0 — Кучеренко, автогол (8), 2:0 — Нимели (12), 2:1 — Гвараза, автогол (12)

