Сунъий интеллект асосидаги дастурий маҳсулотларнинг ягона реестри яратилмоқда
Давлат эҳтиёжлари учун «таклифлар сўрови» асосида харид қилиниши мумкин бўлган сунъий интеллект асосидаги ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларнинг ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тасдиқланди. Бундай харидларнинг қиймати БҲМнинг 2 500 бараваридан ошмаслиги керак.

Сунъий интеллект асосидаги дастурий маҳсулотларнинг ягона реестри яратилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2026 йилдаги 510-сон қарори билан «Таклифлар сўрови» асосида давлат харидларини амалга оширишга рухсат этилган тадбиркорлик субъектларининг сунъий интеллект асосидаги ахборот тизимлари (дастурий маҳсулотлари) реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжат 22.10.2025 йилдаги ПФ-189-сон Фармонга мувофиқ, давлат органлари ва давлат улуши 50 фоиз бўлган хўжалик юритувчи субъектларда СИ асосидаги ахборот тизимларини (дастурий маҳсулотларини) жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган бўлиб, қуйидагиларни назарда тутади:
Ягона реестрга киритилган СИ асосидаги ахборот тизимлари (дастурий маҳсулотлари) рўйхати «ai.gov.uz» миллий порталида жойлаштирилади, хўжалик юритувчи субъектларга эса ягона реестрда рўйхатдан ўтган дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича умумий суммаси БҲМнинг 2 500 бараваридан ошмайдиган давлат харидларини «таклифлар сўрови» асосида амалга оширишга рухсат этилади.
Вазирлик ва идоралар дастурий маҳсулотларни ўз таркибий инфратузилмасига тўғри жорий этиш ва тизимларни ташкил этиш, шунингдек, уларни такроран харид қилиш ва уларга бюджет маблағларининг асоссиз сарфланишига йўл қўймаслик учун жавобгардир.
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 23.09.2026 йилдан кучга кирди.

