Маҳаллий

Тадбиркорлар учун мажбурий талаблар ягона реестрга киритилади

Янги қонун тадбиркорлар зиммасидаги талабларни тартибга солади. Реестрга киритилмаган мажбуриятлар бўйича жавобгарлик масаласи ҳам ўзгармоқда

Тадбиркорлар учун мажбурий талаблар ягона реестрга киритилади.

17-августдаги ЎРҚ–1168-сонли қонун билан тадбиркорлик фаолиятига оид айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, тадбиркорлар қонунчиликда белгиланган тартибда энергия манбаларига уланиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Шунингдек, тадбиркорларга янги мажбурият, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқа чекловларни белгилайдиган норматив ҳужжат лойиҳалари тадбиркорлар ҳамда уларнинг бирлашмалари иштирокида муҳокама қилиниши белгиланди.

Тадбиркорлик субьектининг фаолияти унинг аризаси асосида, назорат қилувчи органлар томонидан эса 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.

Агар фаолиятни тўхтатиб туриш муддати 10 иш кунидан ошса, бу чора суд томонидан 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга қўлланилиши мумкин.

Қонун билан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларда белгиланган барча мажбурий талабларни давлат томонидан ягона реестрга киритиш механизми жорий этилмоқда. Мажбурий талаблар реестрига маълумотларни тегишли соҳалардаги ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари киритади.

Адлия вазирлиги Мажбурий талаблар реестрининг оператори этиб белгиланмоқда. Бу орқали тадбиркорлар учун уларга қўйиладиган мажбурий талабларни ягона тизимдан кўриш имконияти яратилади.

Эътиборли жиҳатларидан бири, тадбиркорлик субьектлари реестрга киритилмаган талабларни бажармагани учун жавобгарликка тортилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.