Суданда олтин кони қулаши оқибатида 82 киши ҳалок бўлди

Суданда олтин кони қулаши оқибатида 82 киши ҳалок бўлди
Суданнинг жанубида олтин кони қулаб тушиши натижасида камида 82 киши ҳаётдан кўз юмди, яна 52 киши жароҳат олди, деб хабар берди Гулф Невс.
Агентлик маълумотига кўра, вайроналар остида қанча одам қолиб кетгани ҳозирча номаълум.
Мамлакат аҳолисининг катта қисми ишсиз экани сабабли кўплаб ёш суданликлар, асосан, Ғарбий Кордофандаги Ал-Зараа каби тартибга солинмаган конларда хавфли шароитларда олтин қазимоқда.
15-сентябр куни шахта деворлари кончилар устига қулай бошлаган, эртаси куни эса 82 кишининг жасади топилган.

