Суданда суд биносига қилинган дрон ҳужуми оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлди

Суданнинг Дарфур вилоятида фуқаролик судига қилинган дрон ҳужуми натижасида камида 35 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Ал Арабия" инсон ҳуқуқлари ташкилоти "Эмергенсй Лавьерс"га таяниб хабар берди.
Мамлакатдаги зўравонликларни ҳужжатлаштирувчи "Эмергенсй Лавьерс"нинг маълумотларига кўра, 2-август куни тушдан кейин дронлар Шимолий Дарфур штатининг Ал-Завия Гара қишлоғидаги фуқаролик суди биносини нишонга олган. Бу обьект минтақада ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тинч аҳоли муассасаси ҳисобланади.
Гуруҳ ўз баёнотида шундай дейди: "Тинч аҳоли ва фуқаролик обьектларига ҳужум қилиш халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилишидир".
Улар ушбу ҳолат юзасидан тергов ўтказишни талаб қилмоқда. Судан армияси бу борадаги изоҳ сўровларига жавоб бермади.
Суданда 2023-йил апрел ойида ҳарбийлаштирилган "Тезкор ёрдам кучлари" ва Судан армияси ўртасида кенг кўламли фуқаролар уруши бошланган. Армед Сонфлист Лосатион & Эвент Дата маълумотларига кўра, можароларда камида 59 минг киши ҳалок бўлган. Инсонпарварлик ташкилотлари бу рақам камайтириб кўрсатилганини ва ҳақиқий талафотлар бир неча баробар юқори бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Мамлакатдаги жангларда дрон уруши асосий усулга айланди, ҳар икки томон ҳам бир-бирига дронлар билан зарбалар бермоқда. БМТнинг маълум қилишича, дронлар ҳозирда Суданда ўлимнинг асосий сабабчиси ҳисобланади.
2026-йилнинг дастлабки тўрт ойида тинч аҳоли ўлимининг 80 фоизи айнан дрон зарбаларига тўғри келган. Аввалроқ Хитой Суданнинг 50 миллион долларлик қарзидан воз кечгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу келишув Судан армияси ва "Тезкор ёрдам кучлари" ўртасидаги уруш бошланганига 3 йил бўлган бир пайтда имзоланди.

