Маҳаллий

Суд «Ўзбекнефтгаз»га қўлланилган экологик компенсация миқдорини 13 минг бараварга камайтирди

Қашқадарё вилоят Экология бошқармасининг Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бирлашмасига қарши 8,8 млрд сўмлик даъвосининг асосий қисми рад этилди. Суд назорат органи текширув предметидан четга чиққани ва ҳисоб-китоблар далиллар билан тасдиқланмаганини қайд этган. Оқибатда ундирилиши лозим бўлган сумма 676 минг сўмгача камайди.

Суд «Ўзбекнефтгаз»га қўлланган экологик компенсация миқдорини 13 минг бараварга камайтирди

Қашқадарё вилояти Экология бошқармасининг Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидан 8,8 млрд сўмлик экологик компенсация ундириш ҳақидаги даъвоси суд томонидан қаноатлантирилмади.

Суд жараёнида назорат қилувчи орган текширув доирасидан чиқиб кетгани, шунингдек, даъвонинг асосий қисми бўйича ҳисоб-китоблар етарли далиллар билан тасдиқланмагани аниқланган. Бундан ташқари, қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ҳам инобатга олинган.

Натижада суд 8,8 млрд сўмлик даъвонинг асосий қисмини рад этди. Ҳал қилув қарорига кўра, фақат 676 минг 133 сўм компенсация тўлови ундирилиши белгиланди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.